Oqoltin
Оқолтин — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Улуғнор туманидаги шаҳарча, туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Марғилон (35 км). Вилоят маркази (Андижон)гача 65 км. Оқолтин 1987-йилда Шаҳриобод ва Оқолтин қишлоқларининг бирлаштирилишидан вужудга келган. Майдони 780 га, 450 м баландликда. Аҳолиси 9 минг киши (2003), асосан, ўзбеклар (99,8%). Шаҳарчанинг асосий сув манбаси — Катта Андижон канали. Оқолтинда туман ҳокимияти биноси, „Оқолтин“ ширкат хўжалиги, бир қанча фермер хўжаликлари, пахта тозалаш заводи, „Универсал“ бозори, Буюк Британиянинг Кордес ЛТД фирмаси билан ҳамкорликда иш бошлаган тўқимачилик ва тикувчилик-ка ихтисослашган „Улкард“ қўшма корхонаси, автокорхона, маиший хизмат уйи бор. Оқолтин ҳудудидан Марғилон — Сойбўйи — Улуғнор — Мингбулоқ, Штаб — Улуғнор магистрал йўллари ўтган. Оқолтин автомобил йўллари орқали Наманган, Марғилон, Фарғона, Андижон ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. умумий таълим мактаблари, 3 та касб-ҳунар коллежи, интернат лицейи, интернат-гимна-зияси, болалар мусиқа мактаби, маданият уйи, марказий кутубхона фаолият кўрсатади. „Улуғнор“ стадиони, „Улуғ-нор“ қишлоқ спорт соғломлаштириш клуби, теннис корти, „Ал Мажиддин“ спорт-ишлаб чиқариш фирмаси, болалар спорт мактаби ишлаб турибди. Марказий касалхона (170 ўрин), унинг болалар, жар-роҳлик, тез тиббий ёрдам, гинекология, терапия, туғруқхона бўлимлари мавжуд). Поликлиника, 5 та дорихона бор.[2]
Оқолтин | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°45′0″Н 71°42′20″Э / 40.75000°Н 71.70556°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| туман | Улуғнор (туман) |
| Аҳолиси (1989) |
6 522[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Манбалар
- ↑ Всесоюзная перепись населения 1989 г. Численность сельского населения союзных республик - жителей сельских населенных пунктов - районных центров по полу(рус.)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |