Oqqanotlar
Оққанотлар, алейродидлар (Алейродинаэ) — тенгқанотлилар туркумига мансуб ҳашаротларнинг кенжа туркуми. Танасининг узунлиги 1,3—1,8 мм. Вояга етган индивидлари жуда ҳаракатчан; оқ унсимон ғубор билан қопланган қанотлари бор. Мўйловлари 3—7 бўғимли. Оғиз аппарати сўрувчи типда. Чала ўзгариш билан ривожланади. Оққанотлар намсевар ҳашаротлардир, шунинг учун ҳаво ҳароратининг ошиши ва нисбий намликнинг пасайиши уларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ўзбе-кистонда иссиқхона О. (Триалеуродес вапорариоум Wестw.) ва ғўза ёки тама-ки О. (Бемисиа табаcиу) нисбатан яқинда пайдо бўлиб, асосан, иссиқхоналардаги ўсимликларга зарар келтира бошлади. Бирок, кейинги йилларда улар очиқ даладаги сабзавот экинларга ҳам кенг тарқалмокда. Суғорма деҳқончилик минтақаларда йилига 7—8 авлод беради. О. личинкаси ҳужайра ширасини сўриб, ўсимлик ривожига салбий таъсир қилади ва улар ажратган ёпиш-қоқ суюқликда қоракуя замбуруғлари тараққий этиб, ассимилясия жараёнини сусайтиради, шу тариқа О. икки тарафлама зарар келтиради. Оққанотлар: етук иссиқхона оққаноти ва баргдаги ҳашаротлар. Кураш чоралари: актеллик (0,15%), карбофос (0,2%), БИ-58 (0,15%) ва пиретроидлар (прометрин, симбуш, децис, сумиалфа, ровикурт ва бошқалар) пуркаш; иссиқхоналарда 1—3 ёшдаги личинкаларга карши энтомо-патоген замбуруғ — ашерсония, катта ёшдаги личинкаларга карши эса энкарзиядан фойдаланиш тавсия этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |