Oqqovun
Оққовун, Оқ қовун -557 -ўртапишар, серҳосил нав. Шакли чўзиқ — тухумсимон, йирик, уз. 30—35 см, яхши парвариш қилинса 50—60 см гача етади, 6—10 кг. Сирти бир оз ғадирбудур, йирик тўрли. Туси кўкиш-оқ. Пўсти қаттиқ. Этининг қалинлиги ўртача —5—6 см, оқ, сершира, қумоқ-юмшок. карсилдоқ. хушбўй. Таркибида 6,27- -10% қанд, шу жумладан, 5,3—6,5% саҳароза, 11,6—14,0% қуруқ модда бор.
Уруғхонаси ўртача, уруғи йирик. Уруғи униб чиққач, 85—100 кундан кейин пишиб етилади. Бўз тупроқли ерларда, айниқса яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 250—380 с/га. Узоқжойларга юборишга, қоқи қилишга яроқли. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси учун раёнлаштирилган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |