Oqquray
Оққурай (Псоралеа Л.) — дуккакдошлар оиласига мансуб ўтлар туркуми, кўп йиллик ўсимлик. Ўзбекистонда (П. друпаcеа Бге.) дуккакли О. тури учрайди. Илдизи йўғон ва узун. Пояси тарвақайлаб шохланган, уз. 130 см ча. Барглари оддий, яхлит, юмалоқ ёки уч бўлакли, чети аррасимон, бандли, кет-ма-кет жойлашган. Гули майда, тўпгули шингилсимон, гултожиси бинафша ранг. Гулкосалари қўнғироқсимон, 5 тишли. Меваси бир уруғли дуккак. Дуккаги пахмоқтукли. Пояси, барги ҳамда меваси тук ва майда безакчалар билан қопланган. Июн—сентабр ойларида гул-,1аб уруғлайди. Доривор ўсимлик ҳисобланади. Илдизи ва мевасида фурокумаринлар (псорален, изопсорален ва бошқалар), мевасида эфир мойи ва бошқа мавжуд. Илдизи ва мевасидан олинадиган псорален препарати пес касаллиги (витилиго)ни даволашда ишлатилади. Тоғ ён бағирларида, бахррикор ерларда бегона ўт сифатида ўсади. Чўл ва адир минтақаларига кенг тарқалган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |