Oqsaroy
Оқсарой — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (ХВ аср). Темурийларнинг сўнгги дахмаси. О. қўшимча дахма сифатида Абу Саид (1449—69) ва Султон Аҳмад Мирзо (1469—94) ҳукмронлиги даврида қурилган. Мақбара пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида терилган. Оқсарой чортоқ тарх/ш катта хона ва қарамақарши жойлаштирилган хоналардан иборат. Бош тарзи жанубига қараган. Ўртадаги миёнсарой тагида сардоба жойлашган. Оқсарой қурилишида ўша давр меъморлигига хос мураккаб усуллар қўлланган: катта хона гумбази 4 катта равоқ ва ўзаро кесишган равоқчалар ҳамда тоқилар ёрдамида ёпилган. Бу қурилмалар шарафа ва ганч безаклари билан пардозланган. Безакларнинг кўп қисми кундал услубида бажарилган. Нафис ишланган оқ, кўк ранглар олтин хал билан ўзаро уйғунлашиб ажойиб кўриниш касб этган. Нақш шакллари ўзаро такрорлан-маган. Бир равокдаги нақшда бир-бирига ўхшамайдиган 67 хил безакгул бўлган. Бинонинг ташқи меъморлиги ниҳоясига етказилмаган. Катта хона ташқи гумбази, 8 қиррали пойгумбази тугалланмаган. Оқсарой темурийлар даври меъморлигининг ноёб намунаси ҳисобланади[1].
| Оқсарой | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашув | Ўзбекистон |
| Бинокор | Амир Темур |
| Тури | Мақбара |
| Меъморий услуби | Мусулмон меъморчилиги |
| Қурила бошлаган | ХВ аср |
| Харита | |
Тарихи
Оқсарой мақбарасининг аниқ қурилган санаси ва мақсади ҳақида тарихий манбалар йўқ. Совет археологи ва шарқшуноси тарихчиси М.Э.Массон мақбаранинг қурилиши Мовароуннаҳр ҳукмдори Абдулатифнинг ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиб, отаси Мирзо Улуг'бек қабри у ердалиги сабабли у Го'риамир мақбарасига дафн этилиши мумкин бо'лмаган деб тахмин қилинади. Шу билан бирга, мақбаранинг ме’морий хусусиятлари ва ички безаклари Ишратхона мақбарасига о'хшаб кетади, бу эса уни ХВ асрнинг 70-йилларида қурилган деб нисбат бериш имконини беради. Мақбара Султон Абу Саид оиласининг эркак авлодлари учун оилавий қабр вазифасини ўташи мумкин деган фикр ҳам мавжуд.
ХХ асрга келиб, ёдгорлик жиддий шикастланган ҳолатга келган. 1924—1925-йилларда иншоотда реконструксия ишлари олиб борилди, бу мақбарани бузилиб кетишидан сақлаб қолган. ХХИ аср бошларига қадар у вайрона ҳолатда бўлган. 2007-йилда Оқсарой мақбараси шахсий маблағлар ҳисобидан қайта тикланди ва ҳозир сайёҳлар учун очиқ.
Ме'морчилиги
Оқсарой мақбараси бир гумбазли, тўртбурчак шаклдаги бино бўлиб, асосий зал ва учта кириш хонасини ўз ичига олади. Асосий залнинг юқори қисми силиндрсимон барабан устидаги гумбаз билан қопланган бўлиб, унинг асосини кесишувчи равоқлар ва қалқонсимон елканлар ташкил қилади. Тор зинапояга о'хшаш ё'л мармар билан қопланган саккизбурчак хилхонага олиб боради. Бинода ҳар қандай ташқи безак ё'қ, аммо ички безаклари билан ташқи ко'ринишидан кескин фарқ қилади. Ички қисмда, деворларнинг тагида мозаикали панел мавжуд. Деворлар заргарлик буюмларидан кўп фойдаланилган ҳолда ишланган безакли расмлар билан қопланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |