Оқшийроқ — Тяншандаги тоғ массиви, Қирғизистонда жануби-ғарбдан шимоли-шарққа томон чўзилган ва Норин дарёси билан Сарижаз дарёси ҳавзаси ўртасида сувайирғич. Узунлиги 50 км. 3 параллел тизмадан иборат. Энг баланд жойи 5126 м. Метаморфик сланец, оҳактош, гранитлардан таркиб топган. Тяншандаги муҳим музлик маркази. Умумий майдони 439 км²; 59 музликдан энг каттаси Петров музлиги бўлиб, Норин дарёси шу ердан бошланади. Баланд тоғ-субнивал ва глясиал-нивал ландшафтлар асосий ўрин тутади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил