Оқсой — Самарқанд вилоятидаги сой. Зарафшон тизмасидаги Қоратепа тоғининг шим. ён бағридан бошланиб, шим.-шарққа оқади. Узунлиги 26 км, ҳавзасининг майдони 25,6 км². Бош қисмида Эрикўл деб аталади. Исломтепа яқинида Қорадарёга куйилади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,31 м³/сек., оқим модули 12 л/сек, км². Сувнинг асосий қисми эрта баҳорда ўтади. Баҳор ва ёз бошларида сойдан сел келади. О. водийсида яйловлар бор.[1]

Оқсой
Тавсиф
Узунлиги 26
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил