Оқсувкент қишлоғи — Жанубий Қозог'истон вилояти Сайрам туманининг энг катта қишлоқларидан бири ҳисобланади. Сайрам туманининг ма'мурий маркази. Аҳоли сони 34 366[3] (2012). Оқсувкент кўп миллатли қишлоқ ҳисобланади ва бу қишлоқдан Оқсув дарёси оқиб ўтади. Оқсувкент қишлоғи вилоят маркази саналмиш Чимкент шаҳридан 27 км узоқликда жойлашган. Қишлоқнинг аввалги номлари — Белиэ Води, кейинроқ — Оқсу, ҳозирги номи эса — Оқсувкент

Оқсувкент
қишлоқ
42°26′0″Н 69°51′0″Э / 42.43333°Н 69.85000°Э / 42.43333; 69.85000
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Жанубий Қозог'истон вилояти
{{{туман_тури}}} Сайрам тумани
Ҳукумат
 • Аким Абдиманап Бурбеков
Аввалги номлари Белиэ Води, Оқсув
Аҳолиси
 (2012)
34 366
Миллий таркиб Ўзбеклар , Қозоқлар, Руслар, Турклар ва бошқалар
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72531[1]
Почта индекс(лар)и 160800[2]
Автомобил коди Х, 13
Oqsuvkent xaritada
Oqsuvkent
Оқсувкент

Иқтисодиёти

Оқсувкентда Кенгаш Иттифоқи давридан қолган Машинасозлар заводи фаолият юритмоқда, шунингдек бу қишлоқда ўсимлик мойи ва мусаллас (вино) цехлари ҳам фаолият юритади.

Ижтимоий соҳаси

Оқсувкент қишлоғида:

  • 11 та умумий билим берувчи мактаблар (билим соҳасида 962 киши ишлайди)
  • 11 та тиббиёт маҳкамалари (1180 киши ишлайди)
  • 5 та мактабгача бўлган билим маҳкамалари (219 киши ишлайди)

Мактаблари

Тарихи

Оқсувкент қишлоғи (аввалги номи Белавод) тўнғич уйлар ХВИИ асрда пайдо бўла бошлади. Россия — ўз таъсирини кучайтириш мақсадида ички вилоятлардан, Украина ва Беларусиядан одамларни кўчиришга имкониятининг борича киришди. Уларнинг бир гуруҳи ўша ҳудудларга жойлаштирилди. 1917-йилда Камбағаллар қўмитаси ташкил топди ва ҳокимятни ўз қўлига олди. Янги ҳокимият органлари бойларнинг ери ва молу-мулкларини приватизаc’иялашга киришди.

1919-йили Белавод қишлоғида илк артел ташкил топди. 1935-йили туманга Сайрам номи берилиб, Оқсув қишлоғи унинг маъмурий маркази бўлди. Тўнғич колхоз „Оқсув“ 1930-йили ташкил этилди. Давлат томонидан колхозга 1000 га ер бўлиниб, унга асосан башоқли экинлар экилди. 1957-йили Оқсув ,Қорасув, Қизилсув, Чапаэв, Қизилқистау, Новасёловка, Николаэвка, Бескепе, Оқбой, қишлоқларининг кичик хўжаликлари бирлаштирилиб катта „Победа“ колхози ташкиллаштирилди. Унинг тарихида бошлиқлар — Степан Платонович Карпенко ва Геннадий Николаэвич Василевлар катта ҳиссаларини қўшдилар. „Победа“ миллионер колхозга айланди

Иқлими

Оқсувкент иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 22,2 24,5 30,7 33,0 37,8 43,0 44,6 42,2 39,2 34,4 30,5 25,4 42,6
Ўртача максимал, °C 4,1 6,6 12,9 19,2 25,1 30,0 32,7 32,1 27,2 18,8 12,1 6,0 18,9
Ўртача ҳарорат, °C 0,7 1,6 7,6 13,6 19,1 23,7 26,3 25,3 19,9 12,3 6,4 0,9 13,0
Ўртача минимал, °C −4,8 −2,7 3,0 8,3 12,9 16,7 19,1 17,9 12,8 6,6 1,7 −3,1 7,4
Мутлақ минимал, °C −31,1 −28,9 −23,9 −5 −2,8 5,5 7,8 7,0 −1,1 −12 −30 −26,1 −31,1
Ёғингарчилик меъёри, мм 73 70 83 69 56 16 12 4 10 41 63 74 571

Манбалар

  1. ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  2. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2014-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  3. ↑ Баспана салуға бос жер жоқ., 2013-12-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-11-23

Ҳаволалар