Oqtosh
Оқтош — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги шаҳар, туман маркази. Вилоятнинг жануби-ғарбида жойлашган. Нарпай туман маркази. 1967-йил 31-сентабрда ташкил этилган. Зирабулоқ темир йўл стансияси мавжуд. Оқтош шаҳри Самарқанд шаҳридан 133 км ғарбда жойлашган. Аҳолиси 35 минг кишига яқин (2003), асосан, о`збеклар, шунингдек, рус, татар, тожик, қозоқ, украин, корейс, яҳудий ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳарда 15 та умумий таълим мактаби, 2 та касб-ҳунар коллежи, 2 та автокорхона, пахта тозалаш заводи, «Оқтошдон», «Оқтошнон», «Саломатлик» аксиядорлик жамиятлари, «Зарафшон» фирмаси, Зирабулоқ тажриба синов заводи, МТП, Зирабулоқ магистрал газ йўлларидан фойдаланиш бошқармаси, 4 та банк, 2 та бозор, 2 та клуб, туман марказий маданият уйи, 8 та кутубхона, маданият ва истироҳат бог`и, марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, дорихоналар ва бошқа савдо, маданий-маиший шахобчалар бор.
Оқтош | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°57′39″Н 66°29′18″Э / 39.96083°Н 66.48833°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Самарқанд вилояти |
| туман | Нарпай тумани |
| Аҳолиси | 35 410 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Тарихи
Оқтош қадимдан ўзининг "Зирабулоқ" номи билан маълум ва машҳурдир. Қадим тарих зарварақларида баён этилишича ҳозирги Оқтош шаҳри ўрнида қадимги Арбинжон шаҳри харобалари жойлашган.
Иқлими
Иқлимининг алоҳида хусусиятлари: иссиқ ва ёруғ кунлари кўп, иқлими қуруқ ва континентал, қиши юмшоқ, ёз эса иссиқ ва қуруқ. Июл ойида кундузи ўртача ҳарорат +34 °C, кечалари +18 °C гача, январда кундузлари ўртача +7 °C дан кечалари −4 °C гача бўлади.
Манбалар
Ҳаволалар
- Самарканд.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-22 санасида архивланган)
- САМАРҚАНД ВИЛОЙАТИ СҲАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛАРИ[сайт ишламайди]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |