Оралиқ (тиббиётда) — одам дум суягининг учи ва қуймич дўмбоқлари оралиғида ётган юмшоқ тўқималар йиғиндиси. Тўғри ичакнинг пастки бўлаги, сийдик чиқариш канали (уретра)нинг бошланғич қисми (аёлларда қин ҳам) О.дан ўтади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил