Oraliq ekinlar
Оралиқ экинлар — алмашлаб экиш тизимидаги асосий экинлар ҳосили йиғиб олингандан кейин экиладиган қўшимча экинлар. Интенсив алмашлаб экишда бир йилда 2 —3-марта ҳосил олиш имконини беради, тупроқни эро-зиядан асрайди. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида жавдар, арпа, сули, нўхат, шабдар, кузги индов, хантал, берсим ва бошқалар Оралиқ экинлар ҳисобланади. Оралиқ экинлар баҳорда кўк озуқа учун ўриб олинади, ўрнига асосий экин тариқасида маккажўхори, жўхори, суданўт ва бошқа экилади. Оралиқ экинларнинг зичлашган экин, аралаш экин, кўкат ўғит, қўшма экин, кулис экин, иккинчи экин деб аталувчи турлари бор. Оралиқ экинлар туфайли ҳар га ердан олинадиган маҳсулот миқдори ортади, тупроқ унумдорлиги ошади.
Ўзбекистонда Оралиқ экинларни етиштириш учун ниҳоятда қулай шароит мавжуд: куз-қиш-эрта баҳор мавсумларида 1000 — 1500° иссиқлик тушади. Оралиқ экинлар етиштириш учун эса 540 —900° ҳарорат талаб этилади. Шу давр ичида Оралиқ экинлар 1 га ерда 300 —600 с кўк масса ҳосили, бундан ташқари, 4 —6 тонна қуруқ ҳолдаги илдизпоя қолдиғи тўплайди. Ўзбекистоннинг суғорма деҳқончилик ерларида Оралиқ экинларни экиш ҳисобига 2,7 —3,0 млн. т қўшимча озуқа бирлиги етиштириш мумкин. Оралиқ экинлар икки мавсумда — биринчиси августда, иккинчиси октабрда экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |