Оратория (лот. ораториум – ибодатхона) – яккахон хонандалар, хор ва оркестр учун яратилган, одатда, драматик сюжетга асосланган йирик мусиқа асари. ХВИ-ХВИИ асрларда Италияда диний мусика жанри сифатида юзага келган. Опера ва кантата билан деярлик бир давр (ХВИ-ХВИИ асрлар)да Италияда шаклланган. Лекин кантатадан йириклиги, муайян сюжетга асосланганлиги, операдан эса драматик ривож урнига баён хусусиятлари етакчилиги билан ажралиб туради. Операнинг кенг куламли мумтоз намуналарини Г. Гендел яратган. У ўз операларида, асосан, Инжил мавзуларига таяниб, халқ ва унинг қаҳрамонларини мадҳ этган. Опера Европа композиторлари (И. С. Бах, Й. Гайдн, Г. Берлиоз, Ф. Лист, Р. Шуман, А. Онеггер, П. Дессау, К. Пенде-рецкий, Ю. Шапорин, А. Шнитке ва бошқалар) ижодидан кенг ўрин олган. Марказий Осиё мамлакатларида Қ. Моддобосанов (Қирғизистон), Г. Жубанова (Қозоғистон) ва бошқаларнинг опералари машҳур. Ўзбекистонда И. Акбаровнинг „Тошкентнома“ ва "Накшбандия, Ф. Янов-Яновскийнинг „Чили“, М. Бафоевнинг „Бухоронома“, „Ҳажнома“ каби опералари танилган.

Тўхтасин Ғафурбеков.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил