Ораз Рахимжанович Абдуразаков (туғ. 1981-йил 14-март, Тошкент, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) — ўзбек ёзувчи, шоир, журналист, таржимон ва жамоат арбоби, ПР-эксперт. Тарихий саргузашт романи ва шеърий роман жанрларида ижод қилган.

Ораз Абдуразаков
Таваллуди
Ораз Рахимжонович Абдуразаков

1981-йил 14-март (1981-03-14) (45 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ўзбекистон миллий университети
Касби шоир, журналист, ПР-эксперт
Турмуш ўртоғи Вероника Абдуразакова (Исакова)
Болалари Меран, Лейсан ва Айлин
Отаси Рахимжон Абдуразаков
Онаси Раиса Абдуразакова

Биографияси

1981-йилда Ораз Абдуразаков Тошкент шаҳрида ўзбек рентгенологи, тиббиёт фанлари номзоди Раҳимжон Абдуразаков ва Тошкент театр-санъат институти ўқитувчиси, мусиқашунос Раиса Абдуразаковалар оиласида таваллуд топган.

1997-йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факултетига ўқишга кирган. 2005-йилда Ўзбекистон Миллий университетида „Оммавий ахборот воситалари аудиторияси мониторинги“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2014-йилда Лондон Счоол оф Публиc Релатионс мактабини имтиёзли диплом билан тамомлаган[1].

Фаолияти

2001-йилдан 2002-йилгача Ораз Абдуразаков „Алгоритм“ ОАЖ бош директорининг ёрдамчиси сифатида иш юрутган, корхонанинг ички ва ташқи алоқалари учун мас’ул бўлган. 2002-йилда Тошкентдаги йирик „Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси“ номли хусусий медиа-холдинг жамоасига қўшилган ва у ерда мухбир лавозимида ишлаб, сўнгра „ПрессТИЖ-ТВ“ газетасининг бош муҳаррир бўлган. 2005-йилнинг август ойида у нашриёт директори ўринбосари лавозимини эгаллаган[2]. 2008-йилда Меран Медиа реклама агентлигини бошқарган[3].

2008-йилнинг 22-декабрда Ўзбекистонда „Беэлине“ савдо белгиси остида фаолият юритувчи „Унител“ МЧЖнинг ПР бўлимига раҳбарлик қилган. 2014-йилнинг август ойида Ораз Абдуразаков „Бузтон“ бош директори этиб тайинлангани[4][5]. 2017-йилнинг апрел ойидан бошлаб эса бир вақтнинг ўзида Унител компаниясиниг ташқи алоқалар ва коммуникациялар директори лавозимини эгаллаб келган[6].

2019-йилнинг 19-июл куни Ораз Абдуразаков ўзининг нашриёт ва бизнес лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида „Унител“ ва „Бузтон“ компанияларидаги  лавозимларини тарк этишга қарор қилган[7]. Ўша йили октабр ойидан бошлаб у Униқуэ Пресент Медиа Ҳолдингҳамкори ҳисобланади[8].

2020-йилдан бошлаб ГРАНДПР стратегик коммуникациялар агентлиги асосчиси ва раҳбари. 2021-йилдан 7САБЕР спорт бренди асосчиси ва бош директори[9]. Шунингдек, 2022-йилдан „Ресеарч Гроуп Cентрал Асиа“ тадқиқот холдингининг ҳамкори.

Қатор касбий ва саноат мукофотларнингсоҳиби, жумладан 2012-йилда „Натионал Узбекистан Бранд Аwардс“, йилнинг энг яхши ПР кампанияси. 2017-йилда „Истеъмолчи билан мулоқот учун“ Маркетинг Премиум мукофоти ва Адwеэк реклама танловида „Энг яхши ПР лойиҳаси учун“[10]. Миллий маркетинг ассоциацияси ва Ўзбекистон алоқа агентликлари ассоциацияси эксперти[11].

Ижоди

Ораз Абдуразаковнинг илк шеърлари 1990-йилда „Пионер“ ва „Вечерний Ташкент“ газеталарида чоп этилган. Айни пайтда ўзбек ва рус эстрада хонандаларининг бир қанча қўшиқлари муаллифи ва ҳаммуаллифи[12]. 2010-йилда у „Вимпел-Коммуникации“ ва „Беэлине“ бренди остида фаолият юритувчи ВЕОН телеком холдингининг мадҳияси бўлган „Беэлине“ халқаро корпоратив қўшиғининг матни муаллифи.

Ораз Абдуразаковнинг яна бир қўшиғи, Зўр-Зўр Стар мусиқий телелойиҳасининг мадҳияси энг машҳур чартларида бош ўринларни эгаллаган. Унинг ўрта асрларнинг буюк ҳукмдори Амир Темурнинг юксалиши ва тож кийишига бағишланган „Ҳукмдор“ шеърий романи 2016-йилнинг декабр ойида Тошкентдаги „Академнашр“ нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган. Ораз Абдуразаковнинг биринчи китоби темуршунос олимлар ва адабиёцҳуносларнинг қизғин жавобларига сазовор бўлди.Тақдимотда сўзга чиққан вақтда шоир роман ғояси ва унинг илк қораламалари бундан йигирма йил Темур таваллудининг 660 йиллиги, аввал байрами тантанаси пайтида пайдо бўлганини таъкидлади, шунингдек, „Ҳукмдор“ афсонавий саркарда ҳақидаги декалогия китобларидан бири бўлади[13][14].

2019-йилнинг июн ойида Россиянинг „Эксмо“ нашриёт уйи Ораз Абдуразаковнинг „Шпага д’Артвняна“ тарихий саргузашт романини чоп этади. Китоб Александр Дюманинг уч мушкитяорлар трилогиясиниг давоми ҳисобланади[15].

2019-йилнинг 10-декабрида Ораз Абдуразаков томонидан яратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг шеърий таржимаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Шоир таклиф қилган матннинг ўзига хос хусусияти унинг Мутал Бурхоновнинг асл куйига тўлиқ ритмик мос келиши эди[16].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2014/09/16/беэлине/
  2. ↑ ҳттпс://www.спот.уз/ру/2019/09/10/принт-медиа/
  3. ↑ ҳттпс://www.уздаилй.уз/ру/пост/21777
  4. ↑ „архив нусхаси“. 29-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июн 2022-йил.
  5. ↑ ҳттпс://русрек.cом/неwс/в-мире/узбекистан/356104-ораз-абдуразаков-занял-пост-генералного-директора-сп-бузтон/
  6. ↑ ҳттпс://култура.уз/виэw_2_р_9202.ҳтмл
  7. ↑ ҳттпс://кнеwс.кг/2019/07/01/крупнежшиж-сотовйж-оператор-узбекистана-остался-без-директора-по-внешним-связям-и-коммуникациям/
  8. ↑ ҳттпс://www.спот.уз/ру/2019/12/05/wорк/
  9. ↑ ҳттпс://www.спот.уз/ру/2021/06/26/7сабер/
  10. ↑ „архив нусхаси“. 17-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июн 2022-йил.
  11. ↑ „архив нусхаси“. 3-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июн 2022-йил.
  12. ↑ ҳттпс://мирмаги.ру/неwс/согдиана_сердcе_магнит/2009-11-19-7168
  13. ↑ ҳттпс://узрепорт.неwс/соcиэтй/в-столице-презентована-книга-о-периоде-возвйишения-амира-темура
  14. ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/неwсА.пҳп?ст=1482402000
  15. ↑ ҳттпс://7дайс.ру/энтертаинмент/боокс/ораз-адбуразаков-шпага-дартаняна-или-год-спустя.ҳтм
  16. ↑ ҳттпс://уза.уз/ру/посц/поэтический-перевод-государственного-гимна-узбекистана-10-12-2019