Orbita
Орбита (лотинча: орбита — йўл, из) — ихтиёрий табиий ёки сунъий космик жисм ҳаракатининг тўла йўли. Хусусан, Қуёш системасининг ҳар бир жисми (сайёралар ва уларнинг йўлдошлари, кометалар, астероидлар, космик аппаратлар), юлдузлар ва галактикалар ўз орбиталари билан аниқ фарқланади. Шу мақсадда фанга орбита элементлари тушунчаси киритилган. Космик жисмнинг исталган вақтдаги ўрнини ва унинг орбитаси фазодаги вазиятини тўла аниқлаш учун орбитанинг 6 та элементи кузатишлар ёрдамида топилади. Марс, ихтиёрий сайёра учун унинг орбитаси элементлари қуйидагилар: сайёра орбитаси текислигининг эклиптикага қиялиги, орбита катта ярим ўқи, орбита экссентриситети, орбита перигелий нуқтасининг чиқиш тугунидан узоқлиги, чиқиш тугунини баҳорги тенгкунлик нуқтасидан узоклиги, сайёранинг перигелий нуқтадан ўтиш пайти[1].
Манбалар
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |