"ОРБИТА" — Ердаги космик алоқа стансияларининг шартли номи. Телевидениенинг оқ-қора ва рангли дастурларини ретранслясия қилиш учун алоқа йўлдошларидан фойдаланилади. Дастлаб (1967-йил) собиқ СССР Марказий телевидениесининг дастурларини узатиш ва ретранслясия қилиш учун космик алоқа тизимида дециметрли тўлқинларда ишлайдиган "Молния-1" сунъий йўлдошидан фойдаланилган. Ҳозир (2003-йил) ишлаб турган космик алоқа тизими "Молния-О" номи билан юритилади. "Орбита" телевизион дастурларни транслясия қилиш билан бирга бош-қа хил информацияларни икки томонлама узатиш ва қабул қилиш учун ҳам хизмат қилади. "Орбита"нинг ердаги марказий стансия тармоклари орқали узатилган телевизион сигналларини "Молния" алоқа йўлдошлари қабул қилиб, кучайтиради ва яна Ерга узатади. Ерда қабул қилинган сигналлар туташтириш линиялари бўйича маҳаллий телемарказларга келади, у ердан эфирга узатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил