Orest Kiprenskiy
Орест Адамович Кипренский (русча: Орест Адамович Кипренский 1782-йилннг 24-мартда туғилган 1836-йилнинг 5-октабрда вафот этган) рус портретчиси. Унинг энг таниш асари Александр Пушкиннинг портрети (1827-йил).
Биография
Орест 24-мартда Санкт-Петербургнинг Нежново қишлоғида туғилган. У Алексей Дяконовнинг ноқонуний ўғли эди. Унинг исми севги маъбудасининг юнонча исмларидан бири бўлган Киприсдан олинган. У серф Адам Швалбе оиласида тарбияланган. Кипренский крепостной бўлиб туғилган бўлса ҳам туғилиши билан крепостнойликдан озод қилинган. Отаси 1788-йилда (Орест олти ёшда эди) Санкт-Петербургдаги Император Бадиий академиясининг мактаб-интернатига ўқишга киришига ёрдам берган. 1803-йилгача у мактаб-интернатда ва академиянинг ўзида ўқиган. Куликово жангидан сўнг (1805-йил) княз Дмитрий Донской асари учун биринчи мукофотни қўлга киритган ва ёш рассомга Европада санъат ўрганиш учун чет элга бориш имконини берди. Ўқишни битиришидан бир йил олдин, 1804-йилда у оўзининг асраб олувчи отаси Адам Швалбе портретини чизган (1804-йил). Кипренский Москвада (1809), Тверда 1811, Санкт-Петербургда 1812-1816-1822-йилларда Рим ва Наполида яшаган. 1828-йилда Кипренский Италияга қайтиб келди. 1836-йилда Самуил Галбергданга уйланди.
Танланган портретлари
-
Екатерина Ростопчина, 1809-йил
-
Эвграф Давйдов, 1809-йил
-
Василий Перовский, 1811-йил
-
Сергей Уваров, 1815-йил
-
Александр Шишков, 1825-йил
-
Александр Пушкин, 1827-йил
-
Эвграф Давйдов, 1828-йил
-
Бертел Торвалдсен , 1833-йил