Органеллалар ёки органоидлар (юн. органон — орган ва эидос — кўриниш, қиёфа) — ҳужайранинг ҳаёт фаолияти давомида унинг махсус функсиясининг бажарилишини таъминловчи доимий таркибий қисмлари, яъни ҳужайра органлари. Эукариот ҳужайраларда хромосомалар, митохондрийлар, Голжи комплекси, эндоплазматик тўр, рибосомалар, микронайчалар, лизосомалар, ҳайвон ҳужайраларида сентриоллар, микрофибриллар, ўсимликларда пластидалар органоидлар дейилади. Прокариот ҳужайраларда кўпчилик органоидлар бўлмайди. Бир ҳужайралиларнинг махсус структуравий элементлари, ҳаракатланиш функсиясини бажарувчи хивчинлари ва киприклари, овқат ҳазм қилиш ва айириш вазифасини бажарувчи вакуоллари органеллалар дейилади. Кўпинча „органоидлар“ ва „органеллалар“ терминлари синоним сифатида қўлланади.[1]

Ҳайвон ҳужайраси

Эукарётик ҳужайра органеллалари:
  1. Ядроча
  2. Ҳужайра ядроси
  3. Рибосома
  4. Весиcле
  5. Эндоплазматик тўр
  6. Голжи комплекси
  7. Cйтоскелетон
  8. Смоотҳ эндопласмиc ретиcулум
  9. Митохондрия
  10. Вакуолалар
  11. Cйтосол (органеллаларни о'з ичига олган суюқлик; ситоплазмани о'з ичига олади)
  12. Лизосома
  13. Cентросоме
  14. Плазматик мембрана

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил