Organogenez
Органогенез (юн. органон — орган ва ... генез) — куп ҳужайралиларда эм-бриогенезнинг охирги босқичи, органларнинг ҳосил бўлиши, шаклланиши ва ихтисослашуви жараёни. О. гаструлясияда эктодерма, энтодерма, мезодерма каби ҳомила қаватлари ҳосил бўлишидан бошланади. Эктодермадан нерв системаси, сезги органлари, терининг устки қисми ва унинг ҳосилалари, олдинги ва орқа ичак эпителий-си; энтодермадан ўрта ичак эпителий-си, ҳазм безлари, нафас органлари; мезодермадан таянч ҳаракат системаси, скелет ва мускуллар, юрак, қон ва лимфа томирлари, жинсий ва сийдик органлари ҳосил бўлади.
Ўсимликларда "О." термини, одатда, асосий органлар (илдиз, поя, барг, гуллар)нинг онтогенез жараёнида меристемадан шаклланиши ва ривожланишини ифодалайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |