Орҳан Ферит Памук (1952-йилнинг 7-июнида т. Истанбул шаҳрида) — замонавий турк ёзувчиси, бир неча мукофатлар совриндори, шу жумладан Нобел мукофоти совриндори (2006).

Орҳан Памук
Таваллуди 7-июн 1952-йил
Фуқаролиги Туркия
Йўналиш Постмодерн
Мукофотлари Адабиёт бўйича Нобел мукофоти (2006)

Ма’сумлик мусейи

2012-йилнинг 28-апрел куни Истанбулда, ёзувчи ташаббуси билан "Ма’сумлик музейи" ишга тушди. Дастлабки режага кўра, музей ўз фаолиятини 2008-йилда бошлаши керак эди[1]. Бироқ унинг очилиши ҳар сафар ортга сурилаверди. Музейни ишга тушириш учун бир миллион евродан ортиқ маблағ сарфланган. Памукнинг айтишича, унинг музейи улуғвор эмас – кўргазма 1950-2000 йиллар оралиғида яшаган одамларнинг оддий турмуш тарзига бағишланган[1].

Ўзбекча таржималар

Орҳан Памукнинг романлари ҳали ўзбек тилида тўлиқ чоп этилмаган[1]. Таржимон Миразиз А’зам Памукнинг "Истанбул. Хотиралар ва шаҳар" романидан бир парча таржима қилиб ("Мактаб аламлари ва завқлари"), 2007-йили "Ма’рифат" газетасида эълон қилган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Орҳан Памук Истанбулда “Ма’сумлик музейи”ни очди“. Кун.уз (2012-йил, 29-апрел). 2012-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-03 санасида архивланган)
  2. ↑ „Орҳан Памук. Мактаб аламлари ва завқлари“. Кутубхона.cом (2012-йил, 29-апрел). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-апрел.