Зиёсферада исми Ориф ва фамилияси Алимаҳсумов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ориф Алимаҳсумов (1927-йил 21-май, Тошкент − 2005-йил 14-феврал) — хонанда ва созанда, Ўзбекистон халқ артисти (1977). Даст-лаб буваси Уста Қўчқордан оммавий куй ва қўшиқларни, хонанда Э. Ҳайдаровдан катта ашула, Юнус Ражабий ва Ф. Содиқовдан мақом йўлларини ўрганган; Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1967).Ўзбек эстрада театри (1956-57), Ўзтелерадио (1957-1986)да яккахон, Ўзтелерадио ҳузуридаги Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли (1976-79 ва 1983-86), этнографик ансамбл (1979-1983) бадиий раҳбари, айни пайтда Янгийўл шаҳри Маданият уйи мақомчилар ансамбли раҳбари (1972-1978), Тошкент давлат консерваторияси (1983-85), Тошкент давлат санъат институтида (1986-йилдан) катта ўқитувчи, доцентябр Алимаҳсумов табиатан диапазони кенг, кучли, лекин майин овозга эга. Хонандаликнинг турли услу-блари, айниқса, ишкамий анъаналарини пухта ўзлаштирган. Ҳажман йирик, баланд авжли ашула, катта ашула ва мақом йўлларини равон ва эркин куйлайди. „Шашмақом“, „Ўзбек халқ мусиқаси“ ва бошқа қатор филмларда мақом ва катта ашула йўлларини ижро этган. Халқаро мусиқа анжуманлари (Москва, 1971; Самарқанд, 1978, 1983 ва бошқалар)нинг консертлари қатнашчиси. „Соғлом авлод учун“ (1997), „Эл-юрт ҳурмати“ (2000) орденлари билан мукофотланган[1].

Ориф Алимаҳсумов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 21-май 1927-йил
Тошкент
Вафоти 14-феврал 2005-йил
Тошкент

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил