Orif Komilov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ориф Комилов (1930.1.6, Жиззах вилояти Жиззах тумани Оққўрғон қишлоғи — 2000.18.12, Тошкент) — тупроқшунос-мелиоратор олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1983), профессор (1986). Самарқанд Давлат Университети тупроқшунослик факултетини тугатган (1955). Ўзбекистон Фанлар академиясиТупроқшунослик (ҳозирги Тупроқшунослик ва агрокимё) институтида катта илмий ходим (1963—69), шўр тупроқлар лаборатория мудири (1969—91), 1991-йилдан шўр тупроқлар генезиси ва мелиорацияси бўлими мудири. Илмий ишлари Урта Осиё минтақасида шўр тупроқларнинг вужудга келиши ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, маҳаллий (минтақавий) тупроқ ҳосил бўлиши жараёнининг назарий консепсиясини яратиш муаммоларига бағишланган.
Аc: Тупроқ шўрланиши ва унга қарши кураш чоралари, Т., 1973; Мелиоративное состояние и плодородие внов освоенних почв Голодной степи, Т., 1985; Мелиорация засоленних почв Ўзбекистона, Т., 1985; Генезис и свойства окарбоначенно-загипсованних почв Сентралной Фергани (ҳамкорликда), Т., 1992.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |