Зиёсферада исми Ориф ва фамилияси Расулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ориф Ҳакимович Расулов (1908-йил, 11-декабр, Қўқон — 1975.14.2, Тошкент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), профессор (1970). Тошкент юридик институтида катта ўқитувчи (1933—1937), Ўзбекистон прокурорининг ёрдамчиси, кейинчалик ўринбосари (1937— 42). Иккинчи жаҳон уруши йиллари армияда сиёсий ишларда, сўнг ҳарбий прокурор (1942—1945). Тошкент юридик институтида, Тошкент Давлат Университетининг юридик факултетида доцент, кафедра мудири (1948—1973). Р.нинг илмий ишлари ҳуқуқ тарихи ва жиноят ҳуқуқига бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Расулов Ориф Ҳакимович" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил