Orifjon Qobulov
Орифжон Қобулов (1905-йил, Наманган — 1938-йил) — тўқувчи, ҳисобчи, молиячи, сув хўжалигида ишлаган. Наманган тумани ер-сув бўлими бошлиғи. 1938-йилда қатағонга учраган.
| Орифжон Қобулов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1905-йил |
| Вафоти | 1938-йил 14-октябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Ҳисобчи |
| Фаолият йиллари | 1920—1938 |
Таржимайи ҳоли
Орифжон Қобулов 1905-йилда Наманган шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек, отаси 1917-йил юз берган инқилобгача ва 1917-йилдан кейин ҳам сув хўжалиги соҳасида хизмат қилган. 1920-йилгача отаси қарамоғида бўлган. 1920-йилдан 1924-йилгача ўзининг тўқувчилик устахонасида тўқувчи бўлиб ишлаб келган. Орифжон Қобулов 1924-йилдан 1925-йилгача Наманган молия бўлимида молия агенти бўлиб ишлаган, 1925-йилдан 1926-йил майигача Тошкент шаҳрида молия курсларида ўқиган. Ўқишни тугатгандан сўнг 1926-йил августдан 1928-йил июлгача Андижон округининг молия бўлимида контролёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1928-йил июлдан 1929-йил сентябргача Андижон шаҳар молия бўлимида иструктор сифатида фаолият кўрсатган[1]. 1929-йил сентябрдан 1930-йил августигача Марғилон шаҳри молия бўлимида иснтруктор, 1930-йил сентябрдан 1932-йил августигача Қува тумани молия бўлимида инспектор лавозимларида хизмат қилган. 1932-йил августдан 1933-йил мартигача Наманган шаҳри молия бўлимида мудир ўринбосари бўлган. 1933-йил апрелдан 1934-йил сентябргача Наманганда ер бошқарувчиси, 1934-йил декабрдан 1936-йил июнига қадар Наманган шаҳар совети ташкилий бўлим мудири, 1936-йил июлидан то ҳибсга олингунига қадар Наманган туман ер-сув бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билгани учун давлат идораларида молия бўлимларини бошқарган. . СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг 1938-йил 14-октябрдаги йиғилишида Қобулов Орифжон отувга ҳукм этилган, суд ҳукми ўша куни ижро этилган. Партия ХХ сездидан сўнг реабилитация қилинган[2].
Манбалар
- ↑ Рустамбек Шамсиддинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. 1-китоб. Тошкент, „Шарқ“ 2012 — 231-бет. ИСБН 9789943004818.
- ↑ Баҳром Ирзаев. Катта қирғиннинг келиб чиқиши арафасидаги шароит. Тошкент „Фан“ нашриёти 2014 — 160-бет. ИСБН 978-9943-19-284-3.