Orifjon Toshmatov
Орифжон Тошматов (1891-1944-йиллар) — Ўзбекистон халқ артисти, созанда ва бастакор[1].
| Орифжон Тошматов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1891-йил |
| Вафоти | 1944-йил |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
Орифжон Тошматов 10 ёшида дуторда қатор куйларни ижро этиб томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Орифжон Тошматов гармон чолғу асбобини мукаммал тарзда ўрганади.1918-йилларда Андижон санъаткорларини йиғиб "Санойи Нафиса " уюшмасини тузган. 1920-йилда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бугунги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон мусиқа драма ва комедия театрини ташкил қилади. 1931-йил Андижондаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғини ташкил этади. Андижон ва Асака шаҳрида 20 йилларда фаолият кўрсатган. Орифжон Тошматов „Ориф гармон“ тахаллуси билан машҳур бўлган. Ўзбекистон халқ артисти, хонанда ва басктакор[2]. Орифжон Тошматов Андижон полкасини тахминан 1940-йилда яратган[1]. Андижон полкасини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғафур Қодиров саҳналаштирган. Ҳожибой Тожибоев Тошкентга кўчиб ўтганда Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Усмон қори Раимбеков, Орифжон Тошматов, Зокиржон Овулов, Иброҳим қизиқ Тешабоев каби Ҳожибойнинг сўзлари ҳам халқ орасида илиқ кутиб олинган пайтлар бўлган[3]. 1919-йил ноябр — декабрида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигида „Ягона труппа“ номи билан расман иш бошлаган. Бу труппанинг ташкилий жамоасида Орифжон Тошматов ҳам фаолият юритган[2][4]. Орифжон Тошматовнинг Андижон полкаси 1984-йилларда бутун дунёнинг турли бурчакларига етиб борган. Орифжон Тошматовга гармон соҳасидаги фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган [1].
Ўзбек мумтоз қўшиқлари
Орифжон Тошматовнинг мумтоз қўшиқларидан „Абдураҳмонбеги“ „Насуруллойи“ „Ажам“ „Дилхирож“ „Жазоир“.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, Тўлдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 99-102-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 3-июн 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 Рустамжон Нишонов. „Минг нафар йигит бир пайтнинг ўзида Андижон полкасига рақс тушди.“. ҳттпс://хс.уз/узкр/пост/минг-нафар-жигит-бир-пажтнинг-озида-андизҳон-полкасига-рақс-тушдир. Халқ сўзи (2019-йил 4-июн). 2023-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
- ↑ „Ҳожибойсиз ўтган йиллар. Бугун у 62 ёшга кирган бўларди.“. ҳттпс://кун.уз/уз/47708216. Кун.Уз (2017-йил 26-август). Қаралди: 7-июн 2023-йил.
- ↑ „АНДИЖОН ТЕАТРИ“. ҳттпс://миллийча.уз/андижон-театри/. Миллийча.уз (2021-йил 8-ноябр). Қаралди: 7-июн 2023-йил.
Адабиётлар
- Махмудов, Авазбек. Андижон санъати фидоийлари, Тўлдирилган 2-нашр, Тошкент: Академнашр, 2018 — 99-102-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 3-июн 2023-йил.