Орифламе Ҳолдинг АГ (Орифламе) терини парвариш қилиш, шахсий парвариш, парфюмерия ва рангли косметика, соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва аксессуарлар ишлаб чиқиш ва сотишга ихтисослашган Швеция-Швейсария компанияси. 2004-йилдан 2015-йилгача компаниянинг аксиялари НАСДАҚ ОМХ Нордиc Стокголм фонд биржасида сотилган ва компания Люксембургда „Орифламе Cосметиcс СА“ номи билан рўйхатдан ўтган. 2015-йилда компанияда асосий гуруҳ қайта ташкил этилган, рўйхатга олиш Люксембургдан Швейцарияга ўзгартирилган. 2015-йил июл ойидан бошлаб „Орифламе Ҳолдинг АГ“ аксиялари НАСДАҚ ОМХ Нордиc рўйхатига киритилган.

Орифламе Ҳолдинг АГ
Тйпе Нодавлат аксиядорлик жамияти
Фоундерс
Ҳеадқуартерс
Кей пеопле
Анна Малмҳаке (CЕО)
Алехандер аф Жочниcк (раис)
Продуcц
Ревенуэ €1.5 миллиард
Нумбер оф эмплоеэс
6000

Компаниянинг маҳсулотларни ишлаб чиқиш марказлари Стокголм ва Дублинда жойлашган. Компания маълумотларига кўра, дунёнинг 63 мамлакатида, ўз маҳсулотларини веб-сайтларда ва мунтазам янгиланиб турадиган каталогларга мувофиқ таклиф қилади. Орифламе компанияси тўғридан-тўғри сотиш усули билан ишлайди (ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри онлайн ёки офлайн, компаниянинг ҳамкорлари – маслаҳатчилар орқали сотиш).

Тарихи

Орифламе 1967-йилда Швецияда ака-ука Жонас ва Роберт аф Жочниcк томонидан дўстлари билан биргаликда ташкил этилган. Компания номини Орифламма – Қироллик байроғи шарафига олади (орифламма – лотинча: ауреум – олтин, flamma – олов), дастлаб қурбонгоҳ байроғини ифодалаган ва франсуз қироллари томонидан жанговар байроқ сифатида ишлатилган.

Фаолияти

Орифламе терини парвариш қилиш маҳсулотларининг бир неча хиллари билан бошлаган бўлиши мумкин, аммо бугунги кунда компаниянинг бешта мамлакатда заводлари ва иккита тадқиқот маркази мавжуд. Компаниянинг доимий сотиладиган 1000 га яқин товарли ассортиментга эга. Ахборот таъминоти компаниянинг дизайн агентлиги томонидан ишлаб чиқилган 35 тилда 100 миллион нусхадаги тиражли каталоглар ва бошқа босма материаллар ёрдамида амалга оширилади. Маҳаллий бозорларда ушбу стратегия бренднинг машҳурлигини оширишга ёрдам берадиган реклама кампаниялари ва интенсив жамоатчилик билан алоқа дастурлари билан қўллаб-қувватланади.

Танқидлар

Эронда компаниянинг бош офиси ёпилиб, 4 нафар ходим ҳибсга олинган. Кейинчалик гаров эвазига озод қилинди[1][2]. Бир неча ой ўтгач, Эрон разведка вазири Орифламени Эрон миллий хавфсизлигига путур етказиш ниятида айблаган[3].

2014-йилда Орифламенинг Россия бўлими Федерал солиқ хизмати томонидан атайлаб кам ҳисобот бериш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинган[4]. 2016-йил январ ойида Россия Федерал солиқ хизмати трансчегаравий операциялар ва Орифламе компаниясига 580 миллион рублдан ортиқ миқдорда қўшимча солиқ тўловлари бўйича судда ғалаба қозонган[5][6]. 2017-йил апрел ойида катта миқдордаги фирибгарликда айбланиб, офис яна тинтув қилинади[7].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ БФМ.ру. „В Иране закрыт офис шведской компании Орифламе“ (ру). БФМ.ру - деловой портал. 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  2. ↑ БФМ.ру. „Власти Ирана отпустили под залог главу отделения Орифламе“ (ру). БФМ.ру - деловой портал. 2021-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  3. ↑ „Иран обвинил Орифламе в попытке подорвать госбезопасность“. лента.ру. 2020-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  4. ↑ „Российское подразделение Орифламе заподозрили в неуплате налогов“. лента.ру. 2014-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  5. ↑ „ФНС выиграла суд о трансграничных операциях «Орифлейм»“. РБК. 2017-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  6. ↑ Ведомости. „Суд поддержал ФНС в споре с Орифламе по уходу от налогов“. www.ведомости.ру (2014-йил 27-ноябр). 2020-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  7. ↑ „В российском офисе шведской компании Орифламе начались обыски“. лента.ру. Қаралди: 2019-йил 13-июн.

Ҳаволалар