Orifxon Hotamov
Орифхон Ҳотамов (1927-йил, 10-октябр, Жиззах — 2002.25.9, Тошкент) — хонанда, созанда (танбур, ғижжак), бастакор. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1993). Миллий мумтоз мусиқа (мақом, ашула, катта ашула, бастакорлик) санъатининг йирик вакили. Тошкент мусиқа билим юртини ғижжак ихтисослиги бўйича тугатган (1954). Ҳофизлик ва танбур чалиш йўлларини устози Ж.Султоновдан ўзлаштирган. Муқимий театри (1944), Ўзбек давлат филармони-яси (1945-50), Ўзбек радиосининг халқ чолғулари оркестри (1956—59), этнографик ансамбли (1959-76), *Мақом" ансамбли (1976-89)да созанда, айни пайтда М.Уйғур номидаги Санъат институти (1989—99), Тошкент консерваторияси (1999-йилдан)да педагог. Репертуаридан катта ашула („Оҳким“, „Дайди Танавор“, „Бўлмиш“ ва бошқалар), мумтоз ашула („Феруз“, „Абдураҳмонбеги“, „Ҳануз“, „Қўшчинор“, „Сувора“ ва бошқалар) ва мақом йўллари („Дугоҳ Ҳусайн“, „Баёт“ каби), ХХ аср бастакорлари („Содирхон Ушшоғи“, С.Бобошарипов; „Ул кун жонон“, Ж.Султонов; „Доғман“, К.Отаниёзов ва бошқалар) ҳамда ўзбек мумтоз ва замонавий шоирлар ғазалларига ўзи басталаган („Найлайин“, „Қоши ёсинму дейин“, „Қора бўлиб-дур“, Навоий; „Сенсан севарим“, Лутфий; „Ёр ўтдиму“, С.Зуннунова; „Ҳолимни сўрмайсан“, Садоий; „Оҳиста-оҳиста“, Т.Тўла; „Субҳидам“, П.Мўмин; „Ватандир“, „Пайдо бўлибдур“, Чустий ва бошқалар) асарлари ўрин олган. Ҳотамов кучли, кўлами кенг, ширадор ва дардли овоз соҳиби. Ҳ.нинг ўзига хос ижро ва ижо-дий услуби нозик дид, теран маз-мундорлиги билан ажралибтуради. Кўп йиллар давомида Ҳакимжон Файзиев, кейинчалик ўғиллари Ахрорхон ва Исмоилхонлар билан ҳамнафаслик қилиб, овозлар равонлиги ва мутаносиблиги, танбур-дуторнинг дил-каш Мулоқотига асосланган жўровоз йўлида ижод қилган. Ижролари ва бастакорлик асарлари Ўзтелерадио-компанияси фонотекасига, бир неча грампластинка ва компакт дискга ёзилган. „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган (1997)[1]. 2026-йил 28-майда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[2].
Адабиёт
- Бегматов С, Орифхон Ҳотамов, Т., 2000.
Манбалар
- ↑ Абдуллаев, Рустам. „Ҳотамов Орифхон“ ЎзМЕ. Ҳ-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Мамлакатимизда маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |