Orinoko
Ориноко (испанча: Рíо Ориноcо; маҳаллий индейслар тилида Оринуку — дарё) — Жанубий Америкадаги дарё, Венесуэла ва Колумбияда. Узунлиги 2730 км, ҳавзасининг майдони 1086 минг км². Гвиана ясситоғлигидан бошланади ва Атлантика океанига ботқоқли делта (майдони 20 минг км²) ҳосил қилиб қуйилади. Юқори оқимида Оринокодан Касикяре дарёси ажралиб чиқиб, Ама-зонканинг Риу-Негру ирмоғига қуйилади. Мета ирмоғи қуйиладиган жойга-ча серостона, тез оқади. Ўрта оқимида серсув. Делта қисмида дарё 36 тармоққа ажралган. Ёғингарчилик даври (апрел— сентабр)да сув сатҳи 8–15 м гача кўтарилади. Бу вақтда кемалар Колумбия че-гарасигача бора олади. Ориноко ҳавзасидаги кема йўлларининг умумий уз. 12 минг км. Дарё океанга йилига 915 км3 сув, 45 млн.т оқизиқ келтиради. Қуйи қисмида йиллик ўртача сув сарфи 29 минг м³/сек. ГЕС лар қурилган. Балиқ тури кўп.
| Ориноко | |
|---|---|
| |
| Давлат | |
Ориноконинг қуйилиш жойини 1498-йилда Х. Колумб, 1499-йилда А. Охеда ва А. Веспуччи экспедицияси, ўрта оқимини испан сайёҳи Диего Ордас тадқиқ қилган. 1800-йилда немис олими А. Гумболдт франсуз ботаниги Э. Бонплан билан биргаликда Ориноко бўйлаб саёҳат қилиб, унинг Амазонка системаси билан туташ эканлигини аниқладилар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |