Orion (UUA)
Орион - Кронштадт (ИТР МЧЖ) томонидан ишлаб чиқилган ўрта баландликда узоқ парвоз давомийлигига (МАЛЕ, Медиум Алтитуде, Лонг Эндуранcе) эга бўлган Россиянинг учувчисиз учиш аппарати (УУА).
| Орион | |
|---|---|
|
Орион-Э | |
| Тавсифи | |
| Тури | ҳарбий дрон |
| Лойиҳаловчи | "Кронштадт" АЖ |
| Ишлаб чиқарувчи |
"Кронштадт" Гуруҳи |
| Илк парвоз | 10.10.2016 |
| умумий сони | 6 та |
| Ўлчамлари | |
УУА ўртача массага эга, шу билан бирга сезиларли парвоз давомийлиги ва фойдали юк кўтараолиш имкониятига эга. Борт ускунаси маълум бир ҳудудда узоқ вақт патрул қилиш имконияти билан визуал, радар ёки электрон разведка учун мўлжалланган. Тўрттагача ҳаво-ер ракеталарини ўрнатиш мумкин[1].
УУАнинг экспорт версияси " Орион-Э " деб номланади. Россия Қуролли Кучлари учун ишлаб чиқилган варианти эса "Иноходец " деб номланади.
Тарихи
2011 йилда УААни ишлаб чиқиш Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан амалга оширилди. Тажриба-консттукторлик ишлари доирасида УУА „Иноходец“ коди билан номланган эди. Лойиҳанинг бош ишлаб чиқувчиси ва ижрочиси Санкт-Петербургдаги „Транзас“ компаниясининг бўлинмаси бўлиб, у УУАларни ишлаб чиқиш билан шуғулланарди, кейинчалик „Кронштадт“ деб номланади ва АФК „Система“ томонидан сотиб олинади.
НПК СПП нинг 2014-йил учун ҳисоботидан маълум бўлишича, СПП „Орион“ УУА учун оптик-электрон станцияни ишлаб чиққан, оммавий ишлаб чиқариш эса 2017-йилдан бошланган (ҳар йили 30 та маҳсулот).
Синовлар
Парвоз синовлари учун биринчи прототип 2015-йилда ясалган. Худди шу йили ушбу УУА Рязаннинг Протасово[2] аэродомида кўриниш берган. Синовлар Громов номидаги Парвоз тадқиқот институтида 2016-йилнинг биринчи ярмида[3] бошланди.
Авиасалонлар
Ушбу УУАнинг экспорт версияси „МАКС-2017“ авиасалонида тақдим этилди[4]. „Армия-2018“ форумида „Кронштадт“ гуруҳи дрон учун қуролларни бошқариш блокини тақдим этди[5]. 2018-йилда Орион ҳаво бомбаларидан фойдаланиш бўйича синовдан ўтказилди. Ўша йили Сурияга юборилди, аммо унга қурол ўрнатилмади. „МАКС-2019“ авиасалонида Россия Мудофаа вазирлиги йил охиригача битта комплексни олиши маълум бўлди.
2019-йил ноябр ойида „Орион“ Россия Аэрокосмик кучларида экспериментал ҳарбий операцияга киришди; Ўша йилнинг 16-ноябрида Рязан вилоятида битта аппарат қулаб тушди.[5]
2019-йилда „Кронштадт“ ОАЖ фуқаро авиациясида фойдаланиш учун „Орион“ учувчисиз учиш тизими (УУТ) сертификатини олиш учун Россиядаги биринчи аризани Росавиацияга топширди[6]. "Орион" УУТ таркибига фойдали юклар тўплами, масофавий учувчи станция ва автоматик учиш ва қўниш мосламалари билан жиҳозланган иккита учувчисиз учиш аппарати киради. Компания амалдаги ҳаво қонунчилигига мувофиқ сертификатлаштириш ишларини комплекс тарзда амалга оширишга киришди.
2019-йил декабр ойида Мудофаа вазирлиги коллегиясида С.К. Шойгу дроннинг зарба берувчи версияси биринчи марта Суриядаги ҳақиқий жанговар ҳолатларда синовдан ўтказилганини айтди. Аввалроқ дрон, ўтган йиллар давомида у ерда „Орион“ қуролсиз конфигурацияда синовдан ўтказилгани хабар қилинганди[7].
2020-йилнинг 20-апрелида ТАСС ахборот агентлиги „Кронштадт“ гуруҳи ва Россия Мудофаа вазирлиги ўртасида учта машинадан иборат биринчи „Орион“ учувчисиз комплексини қабул қилиш акти имзолангани ҳақида хабар берди.
2021-йил апрел ойида компания матбуот хизмати „Кронштадт“ компанияси Дубна шаҳрида Россиянинг биринчи учувчисиз учиш аппаратларини серияли ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлади. Завод рекорд муддатда қурилиб, 2021-йилнинг ноябрида бошланди. Лойиҳага киритилган инвестициялар 4 миллиард рублдан ортиқни ташкил қилди. РИА Новости иқтибос келтирган Ҳарбий-саноат комплексидаги манбага кўра, "янги ишлаб чиқариш Мудофаа вазирлиги ва бошқа мижозларнинг "Иноҳодец" УУАрига бўлган эҳтиёжни қондиради"[8][9][10].
Қўлланиши
УУТ "Орион" ҳаво патруллиги, мониторинг ва аэрофотосурат билан боғлиқ ҳаво ишларини бажариш учун мўлжалланган.
Энг муҳим вазифалардан бири сифатида Шимолий денгиз йўли бўйлаб Арктикага[11] борувчи кемалар юришини таъминлаш учун разведкадир. Бундан ташқари, ўрмон ёнғинларини аниқлашда узоқ масофага учувчи аппарат сифатида фойдаланиш мумкин. Бундай тизим „МАКС-2019“ авиасалонида тақдим этилган[12].
Бундай тизимнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
- Ёнғинга қарши мониторинги;
- Ўрмон патологик мониторинги;
- Ўрмон хўжалиги мониторинги;
- Ўрмон ёнғинлари тузилмалари билан алоқани ташкил этиш;
- Чекка ҳудудлардаги ёнғин ўчириш бўлинмаларига фавқулодда юкларни етказиб бериш.
Конструкцияси

Ўрта ўлчамдаги планер, нормал аэродинамик жойлашуви текис қанотли ва В шаклидаги думга эга. Фюзелаж катта чўзилган, носиметрик кесмага эга. Мустахкамлик кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда, оғирликни камайтириш учун унинг корпуси композит материаллардан тайёрланган.
Қаноти - илғор механизациялаш билан бир оз торайган ҳолда узун чўзилган, ўртажойлашуви текис. Механизациялашнинг барча асосий воситалари электр масофадан бошқариш тизими (ЭМБТ) томонидан бошқарилади.
Олдустуннинг олди қисмида ва унинг орқасида фойдали юкни жойлаштириш, зарур жиҳозларни ўрнатиш учун ички ҳажмлар мавжуд.
Тажриба намунасидаги двигател 86 кВт (115 от кучи) қувватга эга ва Американинг Ротах 914 (худди шундай двигател МҚ-1 Предатор га ўрнатилган) двигатели ҳамда, баландликни ошириш учун турбо компрессор билан жиҳозланган. Диаметри 1,9 метр бўлган АБ-115 икки қанотли винт Аэросила компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Агат компанияси АҚМИ билан ҳамкорликда серияли ишлаб чиқариш учун Россиянинг АПД-110/120 двигателини ишлаб чиқмоқда.
Авионика
„КТ-Учувчсиз тизими“ ва бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган авионикадан фойдаланилган.
УУА авионикаси қуйидагилардан иборат:
- Ахборотни бошқариш тизими;
- Автоматик бошқарув тизимлари;
- Умумий жиҳозлар билан интерфейс ускуналари;
- Борт ускуналарини кузатиш ва диагностика қилиш тизимлари;
- Инерциал-сунъий йўлдош навигация тизими.
Фойдали юк
Фойдали юк фузеляжнинг ичига ёки қисман самолёт корпусининг ташқарисига ўрнатилади.
Юк ташиш имкониятлари:
- юқори аниқликдаги рақамли аэрофотосурат тизими,
- ихчам кўп функсияли радар тизими,
- электрон разведка ускуналари,
- оптик-электроник тизим.
Фойдали юк ҳаводан разведка қилиш ва қуролли кучлар ҳаракатларини ахборот билан таъминлаш имконини беради; патруллик қилиш; нишонни белгилаш, ёнғинни бошқариш; ҳудудни топографик суратга олади[13].
Оптик-электрон тизим (ОЭТ)
Ишлаб чиқувчига кўра[14] :
- МОЭТ вазни: 55,5 кг,
- диаметри - 410 мм,
- баландлиги - 550 мм.
Асосий функсиялари[14] :
- кўринадиган ва инфрақизил диапазонлардаги бўшлиқнинг умумий кўриниши;
- Сув усти ва ер усти нишонларини аниқлаш ва автоматик кузатиш;
- нишонгача бўлган масофани ва унинг ёритилишини лазер нурланиши билан ўлчаш.
Ахборот каналлари рўйхати[14] :
- ўзгарувчан бурчакли майдонга эга тепловизор камераси;
- ўзгарувчан бурчакли майдонга эга телевизор камераси;
- кенг бурчакли телевизор камераси;
- лазер масофа ўлчагичи (кўзлар учун хавфсиз);
- лазерли масофа ўлчагич / нишон кўрсатувчи.
Радар
Россия Ҳукуматининг 04.09.2010-йилдаги 218-сонли қарорига биноан "Фазотрон-НИИР" корпорацияси" АЖга "Орион" УУА учун Х-диапазонли РЛС МФ-2 кўпфунксияли радарини ишлаб чиқиш маъсулияти юклатилди[15].
Қуроллар[16]
- Созланувчи авиабомбаси - КАБ-20, КАБ-50
- бошқариладиган режалаштириш авиабомбаси - УПАБ-50
- эркин тушадиган авиабомба - ФАБ-50
- авиация бошқариладиган ракетаси - Х-50
Комплекснинг таркиби
Комплекснинг тўлиқ таркибига қуйидагилар киради:
- операторни жойлаштириш модули,
- радиотехник ускуналар модули,
- учиш ва қўнишни бошқариш модули,
- 3-6 та "Орион" УУА.
ТТХ (экспорт версияси)
"Орион-Э" УУА комплексининг хусусиятлари:
- ўлчамлари (узунлиги, қанотлари, баландлиги): 8 м, 16,3 м, 3,2 м,
- учиш оғирлиги: 1000 кг,
- фойдали (жанговар) юк: 200 кг,
- қўллаш радиуси: 250 км,
- УУА ретранслятор билан қўллаш диапазони: 300 км,
- парвоз давомийлиги: 24 соат (60 кг юк билан),
- двигател кучи (Ротах 914): 86 кВт (115 от кучи),
- парвоз баландлиги: 7500 м,
- крейсер тезлиги 120 км/соат.
"Кронштадт" ОАЖнинг расмий веб-сайтида "Орион" УУАнинг ишлаш кўрсаткичлари ҳақида бир оз қарама-қарши маълумотлар мавжуд.[17][18] Шундай қилиб, масалан, турли жадвалларда фойдали юк массаси 200 кг ва 250 кг, круиз тезлиги эса 120 км / соат ва 200 км / соат сифатида кўрсатилган (эҳтимол 200 км / соат қурилманинг максимал тезлигига тўғри келади). Шунинг учун, юқоридагилар ишлаб чиқувчи томонидан берилган минимал қийматлардир. Амалдаги амалиёт шуни кўрсатадики, Россия армияси учун "Орион" версияси экспорт версиясидан юқори хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Манбалар
- ↑ „Еще несколько лет: почему отстают российские дроны“. Қаралди: 2020-йил 11-май.
- ↑ „В Рязани впервые „засветился“ „вживую“ новый беспилотник „Орион“ (фото) | Дефенcе.Ру“. 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
- ↑ В России начались испытания разведывательно-ударного беспилотника „Орион“ // РИА, май 2016
- ↑ В бой рвется русский „Орион-Э“ // НГ
- ↑ 5,0 5,1 Компания „Кронштадт“ поможет в расследовании падения беспилотника „Орион“
- ↑ сообщили в пресс-службе компании. „Подана заявка на сертификацию БПЛА „Орион““ (ру). Авиация России (2019-йил 21-октябр).
- ↑ Готовятся контракты на поставки за рубеж уникальных зенитных ракетно-пушечных комплексов и ударных дронов „Орион“ // Известия, 24 августа 2020
- ↑ Первый в России завод по производству ударных беспилотников построят к ноябрю
- ↑ Галоп „Иноходца“. В России срочно построят завод для выпуска ударных БПЛА
- ↑ В России началось строительство завода по производству ударных дронов
- ↑ Источник - Группа „Кронштадт“. „О перспективах использования БАС в Арктической зоне РФ“ (русский). Новый оборонный заказ (2019-йил 20-декабр).
- ↑ РИА НОВОСТИ. „В России создают версию беспилотника "Орион", фотографирующую поджигателей“ (русский). РИА НОВОСТИ (2019-йил 30-август).
- ↑ В бой рвётся русский „Орион-Э“ / Воины и Армии / Независимая газета
- ↑ 14,0 14,1 14,2 „Архивированная копия“. 2017-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
- ↑ Проекты в рамках Постановлений Правительства Российской Федерации, 2020-11-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-01-30
- ↑ В. Тучков. „Крылатый „Орион“ долбит протурецких боевиков“. СвободнаяПресса (2021-йил 31-январ). Қаралди: 2021-йил 6-феврал.
- ↑ [1][сайт ишламайди] // официальный сайт АО Кронштадт
- ↑ [2][сайт ишламайди] // официальный сайт АО Кронштадт