Орионидлар — метеор оқими. Радианти Орион юлдуз туркумида жойлашган. Ҳар йили 15 октабрдан 25 октабргача кузатилади. Айниқса, 20—21 октабр ке-часи оддий кўз билан бир соатда 10—20 тагача "учар юлдуз" — О. оқимини ку-затиш мумкин. О. орбитаси Галлей кометасита яқин жойлашган метеор жисмлар туркуми билан боғланган. Ер Қуёш атрофида айланаётиб, бу туркум билан икки марта тўқнашади. Галлей орбитаси билан боғланган иккинчи метеор оқими — Акваридлар. Акваридлар оқими баҳорда кузатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил