Оркестратор — электрон мусиқа чолғу асбобларидан бири. Клавиатура ва бошкариш пулти, товуш генераторлари, модуляторлар, филтрлар, электрон хотира, динамиклар ва бошқалардан ибо-рат. Якка ижрочи О. ёрдамида ҳар қай-си куйнинг кўп овозли аранжировка-сини яратиб, уни "йўқ" оркестр (ансамбл) томонидан чалинаётгандай туюлишига эришади. Бунга О.нинг электрон хотирасида сақланаётган 100 дан ортик, стандарт тайёр усуллар, электрон синтез йўли билан пайдо бўла-ётган 600 дан ортиқ товуш тембр (тус-)лари имконият яратади. О. 1980-йиллар охирида синтезатор ва ритмбокс мусика мосламалари негизида яратилган. Ҳозир Корг, Ямаҳа, Роланд ва бошқа компаниялар ишлаб чиққан О.лар ҳаваскор мусиқачилар, айниқса, поп-мусиқада кенг жорий этилмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил