Лассо Орландо [аслида Ролан де Лас-сю (Роланд де Лассус); тахминан 1532, Белгиядаги Монс шаҳри - 1594.14.6, Мюнхен] — франк-фламанд композитори, полифония услубининг йирик устаси, нидерланд мактабииинт асосчиларидан. Болаликдан черков хорида куйлаган. 1544-йилдан Италия, Франсия, Англия мамлакатларида хизмат қилиб, турли миллий мусиқа услубларини ижодий ўзлаштирган. 1560-йилдан Мюнхен сарой капелласини бошқарган. Бутун Европада машҳур бўлиб, "белииялик Орфей" номига сазовор бўлган. Л. ўз даврининг барча диний (месса, мотет) ҳамда дунёвий (италян мадригали, виланелла, франсуз шансони, кўп овозли немис қўшиғи ва бошқалар) мусиқа жанрларига мурожаат этиб, 2000 дан зиёд асарлар яратган. Унинг ижоди ХВИ аср хор полифониясининг чўққисидир. Антик ва Уйғониш давридаги шоирлар шеърларига басталаган вокал асарларида турли "қаҳрамон" ва "жонли сахна"ларни алоҳида маҳорат билан ифодалаб берган. Асарларнинг аксарияти ХВИ асрнинг ўзида нашр этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил