Орнитология (юн. орнитҳос – қуш ва … логия) – умуртқалилар зоология-сининг қушларни ўрганадиган бўлими. О. қушларнинг экологияси, биологияси, систематикаси, морфологияси, физио-логияси, биогеографияси, эволюсияси ва амалий аҳамиятини ўрганиб, бу маъ-лумотлардан умум биологик ва инсони-ятнинг амалий фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда фойдаланади. „О.“ терминини фанга ХВИ аср охирида ита-лян натуралисти У. Алдрованди киритган. Қушларга бағишланган биринчи асар „Ҳайвонлар тарихи“ни Аристотел (милоддан аввалги 384—322 йиллар) ёзган; у 170 тур қушнинг тузилиши ва ҳаётини тасвирлаб берган. Ўрта асрларда лочинлар ёрдамида ов қилишга қизиқиш анча кучайганлиги туфайли германиялик Ф. Гогенштауфеннинг „Қушлар билан овлаш санъа-ти ҳақида“ асари дунёга келди. Асар қушлар тўғрисидаги билимларни бирмунча кенгайтирди. ХВИ асрдан бошлаб қушларнинг анатомик тузилиши, биологик тас-нифи, ҳаёт тарзига оид маълумотлар тўпланиб боради. Шведтабиацҳуноси К. Линней қушлар систематикаси ва фено-логиясини ўрганишга асос солди. ХИХ асрда айрим ҳудудлар фаунасини ўрганиш, қушларнинг систематикаси, эволюсияси ва Ер юзида тарқалиш қонуниятларини ўрганиш соҳасидаги ишлар О.нинг янада ривожланишига олиб келди. ХХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб қушларнинг экологик ва этологик хусуси-ятлари, турлараро муносабатлари, миграцияси ўргана бошланди. ХХ асрнинг биринчи ярмидан тадқиқотларнинг янги экспериментал ва далада ишлаш методлари ишлаб чиқилиши туфайли О. соҳа-сидаги тадқиқотлар биосфера ва эколо-гияга оид муаммоларни илмий нуктаи назардан ҳал этишда бошқа фанлар орасида мустаҳкам ўрин эгаллайди. Қушларни ўрганиш борасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга кўйилиши О.нинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1884-йилда О. сохасидаги илмий тадқиқотлар ва амалий ишларни мувофиклаштириш мак,-садида Халқаро орнитологлар комитети тузилди. Халқаро, мамлакатлар ва реги-онлар миқёсида конфесслар, конференсиялар ва семинарлар ташкил этила бошланди. Ҳозирги 200 дан ортиқ орнигологик жур.лар қушларнинг ҳаёти ва табиат муҳофазасига оид маълуотларни бериб боради. Туркистон қушлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ХИХ асрнинг 1-чорагида пайдо бўла бошлаган. Лекин О. соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар фақат ХХ асрдан бошланди. ХХ асрнинг 2-ярмида Ўзбекистонда „Ўзбекистон фаунаси“, „Ўзбекистон қушлари“ каби йирик монографик асарлар, „Қушлар энсиклопедияси“, „Осиёда қушлар мифацияси“ ва бошқа бир қанча йирик тўпламлар нашрдан чиқарилди. Республика орни-тологлари халқаро ташкилотлар ва фондлар билан ҳамкорликда биологик хилма-хилликни сакдаш, биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан окдлона фойдаланиш борасида йирик тадқиқотлар олиб боришмокда. Мамлакатда ор-нитологик тадқиқотлар, асосан, Ўзбе-кистон Фанлар академияси Зоология институтида ва олий ўқув юртлари қошидаги зоология кафед-раларида олиб борилади.

Элмурод Шерназаров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил