Orollar yoyi
Ороллар ёйи — континентдан оке-анга ўтувчи оралиқ зоналардаги ҳозирги геосинклинал системалари релефида яққол кўриниб турувчи структуралар. Ороллар ёйи бир йўналиш бўйича жойлашган, океан ва денгизлар суви юзасидан ороллар кўринишида кўтарилган ва чекка денгизлар ўрнини чуқур сув ости новларидан ажратиб турувчи тоғ тизмаларидир.
Ороллар ёйининг асоси эни 40–50 км, уз. 1000 км ва ундан ортиқбўлган сув ости тизмаларидан иборат. Тизмалар вулканоген қатламлардан тузилган ва сув устида ороллар кўринишида чиқиб туради. Ороллар ёйи кўпинча икки параллел қатор тепалардан иборат бўлиб, аксари ташқи қатори (чуқур сув ости новига қара-гани) сувнинг тагида жойлашган. Бу ҳолда қатор тепалар чуқ. 3—4,5 км ли бўйлама депрессия билан ажралган бўлади. Ёриклар зонасида кўндаланг депрессиялар ҳам бор. Ороллар ёйи, айниқса, Тинч океаннинг ғарбий чеккасида яхши ривожланган. Ороллар ёйи ривожланишининг дастлабки босқичида океан ости Ер пўсти қалинлашади (мас, Мариа-на Ороллар ёйи). Сўнгги босқичда йирик ороллар ёки ярим оролларни (мас, Япония о.лари, Камчатка ярим орол, Янги Гвинея) ҳосил қилади. Бу ерларда Ер пусти тузилишига кура, континентал типига яқин бўлади. Ороллар ёйи учун жадал вулканизм, кучли зилзилалар хос.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |