Оромий ёзуви — ғарбий сом ёзувларидан бири; оромийлар милоддан аввалги 1-минг йилликнинг бошларида финикий ёзуви асосида шакллантирган кансонант ёзув. Оромийлар финикий ёзувининг алифбо таркибини ўзгартирмаган ҳолда (оромий алифбоси ҳам фақат ундошларни ифодаловчи 22 ҳарфдан иборат бўлган), унга айрим ўзгаришлар киритганлар: ҳарфларни ташкил этувчи унсурлар сонини камайтириш ёки унсурлар шаклини ўзгартириш орқали жуда кўп ҳарфларнинг шаклларини соддалаштирганлар ва ёзувни тез ёзишга мослаштирганлар. Оромий ёзувида сўзлар асосан ажратиб ёзилган: дастлабки сўзларни ажратувчи белгилар — бир вертикал чизиқ ёки нуқта қўлланган, кейинчалик эса сўзлар ўртасида бўш жой қолдириш билан сўзлар ўзаро ажратилган. Оромий ёзуви да ҳарфлар алоҳида-алоҳида, лигатурасиз (2 ҳарфни бир ҳарф шаклига келтирмасдан) ёзилган; ўзига хос хусусиятларидан бири д ва г ҳарфларининг фарқланмаслигидир. Оромий ёзуви ва оромий тили милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларда янги ос-сур ва қад. форс даврларида бутун Ғарбий Осиёда, ҳатто Миср, Кичик Осиё ва Ҳиндистонда девонхоналарнинг рас-мий ёзуви ва тилига — халқаро алоқа воситасига айланган. Оромий ёзуви нафақат мо-нументал тошбитикларда, балки сопол буюмларда (сопол парчаларида) ва па-пирусларда сақланиб қолган. Бу ёзув ғарбий сом ёзувларининг милоддан аввалги 3—2асрлардаги кўплаб оромий вариантларининг, сурёний, квадрат шаклли яҳудий, араб, паҳлавий, суғд, уйғур, мўғул ёзувларининг келиб чиқишига асос бўлган. Оромий ёзувидаги энг қад. ёзма ёд-горликлар милоддан аввалги ИХ—ВИИИ асрларга мансуб.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил