Оромо тили — кушит тилларининг бири. Эфиопиянинг марказий ва шарқий ҳудудларида ҳамда Шимолий Кенияда тарқалган, 8 млн.дан ортиқ киши сўзлашади. Лақжалари шим. (тулама, борана ва бошқалар) ва жан. (бараретта, уата ва бошқалар) гуруҳларга бўлинади. Эфиоп алифбоси асосида ёзуви 1977-йилда жорий этилган. Оромо тилида даврий матбуот чоп этилади, бошланғич мактабларда ўқиш-ўқитиш ишлари амалга оширилади, радиоэшиттиришлар олиб борилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил