Орқалиқ (қоз.; Арқалиқ) — Қозоғистон Республикаси Қўстанай вилоятидаги шаҳар. Майдони 15,587 км2, аҳолиси 28,247 киши (2013). Орқалиқ шаҳри — собиқ Тўрғай вилоятининг маъмурий маркази бўлган. Ҳозирги кунда вилоят аҳамиятига эга шаҳар. Шаҳарга 1956-йили асос солинди ва 1965-йили шаҳар мавқеини олди. Орқалиқ шаҳридан вилоят маркази Қўстанай шаҳригача масофа — 480 км, Остонагача — 670 км.

Орқалиқ

қозоқча: Арқалық
вилотай аҳамиятига эга шаҳар
Orqaliq
Герб
50°14′55″Н 66°54′41″Э / 50.24861°Н 66.91139°Э / 50.24861; 66.91139
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Қўстанай вилояти
Ҳукумат
 • Аким Қанат Габдулин[1]
Асос солинган 1956
Аввалги номлари Геологов, Каганович, Қизил қўзи
Майдон 15,587 км2 (6,018 кв ми)
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2013)
28,247[2]
Миллий таркиб қозоқлар (73,64%)
руслар (14,39%)
украинлар (3,59%)
татарлар (2,17%)
беларуслар (1,36%)
бошқирдлар (0,87%)
молдаванлар (0,76%)
олмонлар (0,54%)[3][4]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71430[5]
Почта индекс(лар)и 110300[6]
Автомобил коди П, 10
Orqaliq xaritada
Orqaliq
Орқалиқ
Orqaliq xaritada
Orqaliq
Орқалиқ

Аҳолиси

Шаҳар аҳолиси 2010-йил 1-январдаги маълумот бўйича, ўзига бўйсунувчи ҳудудлар билан қўшиб ҳисоблаганда 40 813 кишини, Орқалиқнинг ўзида — 24 940 кишини ташкил қилди. 2011-йил 1-январда эса — 40 555 кишини, Орқалиқнинг ўзида 27 751 кишини ташкил қилди (68,4%).[7]

Орқалиқ шаҳри аҳолисининг динамика сони:

Йил Аҳоли
1959 3,609
1970 15,108
1979 47,693
1989 62,367
1999 46,084
2010 40,813
2011 40,555

Миллий таркиби (2010-йил 1-январ)[3][4]:

ОАВ

Газеталар

  • „Арқалиқ хабари“
  • „Торғай“.

Телевидение

  • „Арқалиқ маҳаллий телевиденияси“
  • „Казахстан-Костанай“ (хусусий)
  • „Казахстан“
  • „Хабар“
  • „Первий канал Евразия“
  • „КТК“
  • „Ел арна“

Радиоэшиттириш

Манбалар

Ҳаволалар