Ortogenez
Ортогенез (юнонча: ὀρθός - ортҳос — тўғри ва юнонча: γένεσις гéнесис) — тирик табиатнинг ривожланиши ички омиллар билан боғлиқлиги тўғрисидаги эволюсион таълимот консепсияси. Ортогенез тўғрисидаги тасаввурлар асосида немис зоологи Т. Эймернинг қарашлари ётади (1888—97 йилдаги ишлари). Ортогенез таълимотига кура, эволюсия табиий танланиш натижасида бўлмасдан, балки ирсий ўзгарувчанликнинг муайян йўналишда бориши билан белгиланади. Тирик системаларда юз берадиган барча ўзгаришлар ташқи муҳитнинг бевосита таъсири натижаси бўлиб, табиат томонидан белгилаб берилган қатъий йўналишлар асосида рўй беради, сўнгра ирсиятга ўтказилади. ХХ аср га келиб Ортогенез тарафдорлари эволюсия йўналишини моддий асосга эга бўлмаган ёки бундай асосга эга бўлган, лекин азалдан генетик кодга солинган ички омиллар билан боғлашга уринишмоқда. Ортоселексия муҳит таъсирининг йўналтирилганлиги туфайли табиий танланишни узоқ вақт давомида муайян бир йўналишда бориши билан Ортогенездан фарқ қилади. Ортогенез консепсияси эволюсион жараённи автогенетик сабабларга боғлаб тушунтиришга уриниш билан Ч. Дарвин таълимотига қарши туради.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |