Ортоклаз (юн. ортҳос — тўғри ва класис — синиш, ажралиш) — ишқорли дала шпатлари гуруҳига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. К[АлСи3О8]. Таркибида К2О-16,9%, Ал2О3-18,4%, СиО2 -64,7%, қаттиқлиги 6,5, зичлиги 2500 –2600 кг/м3. Табиатда кам учрайди. О. кўпинча албит-анортит минераллари билан қаттиқ қоришмалар ҳосил қилади. Моноклин системада кристалланади. Кристаллари призматик шаклда. Майдаланганда 90° бурчакли бўлакчаларга бўлинади (номи шундан). Микроклиндан тўғри синиши билан фарқ қилади. Ҳар хил рангда (оч пушти, оч кулранг, қиз-ғиш, қўнғир-сариқ ёки оқиш, баъ-зан қизил) бўлади. Баъзи гидротермал ўзгарган зоналарда О.нинг шишасимон шаффоф турлари (адуляр) учрайди. Эффузив жинслардаучрайдиган О.нинг шаффоф тури синидин дейилади. О.нинг шаффоф ва ярим шаффоф турлари иризация (қирра ёки юзаларининг товланиши) хоссасига эга бўлиб, кристаллари мовий нур сочади ва ойтош деб аталади. О.нинг бу турлари заргарликда фойдаланилади, бошқалари керамика ва шиша саноатида хом ашё сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил