Ortopediya
Ортопедия (юнонча: ὀρθός [орто]… ва παιδεία [паидеиа] – парвариш қилиш) – тиббиётнинг бир соҳаси. Туғма нуқсонлар, шикастлар ва турли касалликлар оқибатида таянч ҳаракат аъзолари шакли ва функсиясининг бузилишини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш йўлларини ўрганади. Ҳозирги Ортопедия фанига франсуз врачи Н. Андри (1658—1742) асос солган. Ортопедия узоқтарихга эга. Умуртқа поғонасининг қийша-йиши, маймоик, сон суягининг бўкса бўғимидан чиқиши, синган ва чиққан суякларни солиш ва тўғрилаш усуллари Гиппократ асарларидаёқ муфассал баён этилган эди.
Қад. замон врачлари Асклепий, Гален ва бошқа ҳам Ортопедияга кўпгина янгилик киритдилар. Ўша даврда таклиф қилинган „лордоз“ (умуртқа поғонасининг олдинга қийшайиши), „кифоз“ (орқага қийшайиши), „сколиоз“ (ёнбошга қийшайиши) каби терминлар Ортопедияда шу кунга қадар ўз моҳиятини сақлаб қолди. Ўрта Осиё олимларидан Абу Али ибн Сино, Абдулқосим Абдураҳмон ва бошқа ўз асарларида силаш усулларини тасвирладилар ва синган қўл ёки оёққа гипс боғлов қўйишни амалда татбиқ этдилар. Франсуз хирурги А. Паре эса қўл ёки оёқ суякларининг синиши, чиқиши, умуртқа поғонасининг қийшайиши, туғма маймоклик ва бошқаларнинг келиб чиқиш сабабларини тасвирлади, турли даво усулларини таклиф этди.
ХВИИИ аср охирларида махсус ортопедик даволаш муассасалари ташкил топди. Синган қўл-оёқ суягини даволашда Европада биринчи марта гипс қўлланила бошлади. Ортопедияда консерватив даво усулларидан редрессация, синган қўл-оёқни чўзиш, гипс боғлов қўйиш, силаш, даво машқлари ва бошқалардан ҳам кенг фойдаланилади. Антисептика, асептика, наркоз, кейинчалик рентгенографияимт ривожланиши билан Ортопедияда остеотомия, остеосинтез, артропластика, мускул пайларини кўчириб ўтқазиш каби оператив методлар ҳам қўлланади.
1806-йилда рус хирурги Е. О. Мухин ҳаракат аъзолари хирургиясини тасвирлаб берди. Н. И. Пирогов Ортопедия соҳасида илмий асарлар, Н. Эллинский десмургия тўғрисида қўлланма, Н. И. Студен-ский „Ортопедия курси“ни яратди ва ҳоказо. Рус врачи И. В. Рклицкий биринчи бор суякни пардаси остидан арралаб операция қилди. Бу даврда сон ва тизза протезлари такомиллаштирилди. ХХ аср охирида В. И. Кузмин синган ва бит-маган суякларни никел штифтлар билан бириктириш усулини амалда татбиқ этди. 1900-йилда Петербург Ҳарбий-тиббиёт академиясида биринчи Ортопедия кафед-раси ва клиникаси ташкил этилиб, 1906-йилда институтга айлантирилди.
Ўзбекистонда бу соҳа 20-йилларда ривожлана бошлади. 1926-йилда Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факултетида суяк сили ва ортопедия доцентлик курси жорий этилиши, 1930-йилда физиотерапия институтида Ортопедия клиникаси очилиши, унинг 1931-йилда Ортопедия, травматология ва суяк сили илмий тадқиқот институтига айлантирилиши травматология ва ортопедия муаммолари устидаги тадқиқот ишларининг ривожланишига имкон берди. 1940-йил институт бер-китилди, лекин унинг клиникаси Тошкент тиббиёт институти таркибида ўз фаолиятини давом эттираверади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда кўплаб госпиталлар очилди, ярадорларни даволаш, уларни ҳаётга, меҳ-натга қайтариш йўлида республикамиз мутахассислари профессор Ортопедия Ш. Шокиров, профессор Н. М. Шоматов ва бошқа катта тажриба орттирдилар. Бу Ўзбекистонда суяк жаррохлиги ва протезлаш соҳаларининг ривожланишига асос бўлди.
Урушдан кейинги йилларда илмий тадқиқот ишлари тобора чуқурлаштириб борилди. Ўзбек олимлари томонидан жароҳатларни даволашда суяк пластикаси қилиш (Н. М. Шоматов), шарқ табобати усулларини қўллаш (О. Ш. Шокиров) устида чуқур илмий ишлар олиб борилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон учун жуда муҳим муаммо – болаларда туғма мажрухликларнинг олдини олиш ва даволаш масаласига катта эътибор берилди. Н. М. Шоматов бошчилигидаги олимларнинг ҳаракатлари натижасида Ўзбекистонда болалар ор-топедияси хизмати ташкил топди.
70—80-йилларда Ўзбекистонда ўлка патологияси деб ҳисобланадиган кенг тарқалган ортопедик касалликларни даволаш устида илмий тадқиқотлар олиб борилди. Қўл-оёкларнинг куйишдан кейинги шакл ўзгаришларини тери пластикаси ёрдамида даволаш (К. Х. Тагиров, Б. М. Миразимов, Р. Ф. Башкинова, С. М. Маннонов), болалар серебрал фалажи (Б. В. Шаварин), суяк синишини (Ў. С. Исломбеков), остеомиелит касаллигини (Ш. Ш. Ҳамроев, Ш. Б. Турғунов) даволаш бўйича қилинган илмий ишлар мамлакатда травматология ва ортопедия фанининг ривожланишида катта рол ўйнади.
ЎзРда ортопедик касалликларни Илизаров усулида даволаш бўйича илмий тадқиқотлар профессор Б. М. Миразимов номи билан боғлиқдир. Ҳозир Каунас масалалари билан Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот института, шунингдек, барча тиббиёт интларидаги ортопедия ва травматология кафедралари шуғулланади.
Шаҳоб Ҳамроев[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |