Oshiq

Ошиқ (озарбайжонча: Аşıқ, арманча: Աշուղ [ашугҳ], форсча: عاشیق; ошуг, ошиг, ашуг номлари ҳам мавжуд[1][2]) – озарбайжон, арман ва бошқа халқларда шоир, хонанда ва бастакор.
Ошиқлар санъати қадимий туркий ўзон ва арман гусанлар анъаналари негизида ХВИ–ХВИИ асрларда ривож топди. Репертуаридан ишқий, қаҳрамонлик, насиҳатомуз ва бошқа қўшиклар, достонлар („Куругли“, „Асли ва Керем“, „Ошиқ Ғариб“ ва бошқалар), Ошиқларнинг ижодий мус-бақаларида ижро этиладиган айтишувлар ўрин олган. Мусиқа услубига баланд пардаларда куйлаш, тор ҳажмдаги оҳанглар, ритмик бадиҳагўйлик, банд-нақарот шакллар хосдир. Ошиқлар мусиқа ижросида соз, тор, кеманча каби мусиқа чолғуларидан фойдаланади. Тарихда Саят-Нова, Живани, Шерам, Мискин Буржи, Қурбони, Дилгам, Алескер, ХХ асрда А. Рзаев, М. Байрамов, Григор, Ашот ва бошқа ошиқлар танилган[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ошиқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |