Ошиқ Пошо — асл исми Али бўлган Ошиқ Пошо ХИВ асрнинг машҳур тасаввуф шоиридан бири ҳисобланиб, 1272-йилда Киршеҳир яқинидаги Арапкирда таваллуд топган. Унинг аждоди она тарафдан ҳам ота тарафдан ҳам ўша даврнинг аҳамиятли оилаларидан бўлган. Отаси Муҳлис Пошо Хуросондан Амасяга кўчиб келган Илёс отанинг ўғлидир. Илёс ота ўз даврининг машҳур дин олимларидан бири бўлган. Унинг муридлари кўп бўлиб Ғиёсиддин ИИ Кайҳусрав буни тўғри қабул қилмаган. Чунки унинг муриди бўлган Исъҳоқ ота Илёс ота қаршилига қарамай қўзғолон кўтарган ва 1241-йилда қўзғолон бостирилиш давомида ўлдирилган[1]. Элван Чалабий берган маълумотига кўра бу қўзғолон аъзолари белларига христианлик белгиси бўлмиш зуннор тақиб юришган экан. Шунинг учун ҳам Илёс ота бу шогирдини сўзига кирмаганлиги сабабли қарғаган.Шайҳ Илёсннинг (Илёс отани шундай деб ҳам чақиришган) Умар, Яҳё, Маҳмуд ва Муҳлис каби тўрт ўғли бўлган. Ошиқ Пошо шулардан Муҳлис Пошонинг ўглидир.[2] Муҳлис Пошо олим ва фозил бир зот бўлиб, суннийлардан бўлган. Муҳлис Пошо Мисирга кетган ва Малик Зоҳирнинг эътиборини қозонган. У ерда етти йил яшагандан сўнг Ватанига қайтади. Бу даврда Ғиёсиддин ИИ Кайҳусрав ҳукмдор бўлиб, адолацизлик ва фитна авж олган эди. Ғиёсиддин ИИ Кайҳусрав ҳатто отаси Аловуддин Кайкубодни заҳарлаб ўлдиришгача боради. Мўғуллар босқини давом этиб турган бир пайтда Муҳлис Пошо туҳматга қолади ва 17 маротаба зиндонга ташланади. Муҳлис Пошо Салжуқли султонларидан Ғиёсиддин ИИ Кайҳусрав (1237-1245), İззеддин Кайкавус (1246-1249), Аловуддин ИИ Кайкубод (1249-1254), Рукнеддин ИВ Қиличарслон (1254-1257, 1259-1266) ва Ғиёсиддин ИИИ Кайҳусрав(1266-1284) даврларида турли хил тартибсизлик ичида умр кечиради. 1266-йилда Рукнеддин ИВ Қиличарслоннинг бўғиб ўлдирилишига ҳам гувоҳи бўлади. Олти ойдан сўнг юрти Арапкирга қайтади. Умрини тугаб бораётганини билган Муҳлис Пошо Киршеҳирга келади. Бу ерда отасининг ўқувчиларидан бири бўлган Шайх Усмонни зиёрат этиш билан биргаликда унга ўғлини тарбиялашини васият этади ва икки йилдан сўнг 1274-йилда вафот этади.

Ошиқ Пошо бошқарув зайиф, Мўғуллар зулми борган сари ортган бир замонда туғилди ва болалиги шу даврда кечди. Унинг тарбиясига масъул бўлган Шайҳ Усмон уни юксак даражада тарбиялади. Шу тарзда зоҳирий ва ботиний билимларга эга бўлди. Ошиқ Пошонинг ёшлиги ўша даврда илмий, сиёсий, адабий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган Киршеҳирда кечди. Бу ерда илм ўчоқларидан бири Жажа мадрасаси жойлашган бўлиб, Ошиқ Пошо ҳам шу илм маркази зиёсидан бебаҳра қолмаган. У арабча ва форсча билан биргаликда арман ва иброний тилларини ҳам ўрганди. Ўзи ёзиб қолдирган маълумотларига кўра ҳатто Ҳизир алайҳиссаломнинг шахсан ўзи ҳам унга устозлик қилган ва Ошиқ тахаллусини ҳам у берган. Шундай қилиб Илми ладунийни[3] ҳам эгаллади. Бунга ишора қилиб унинг ўғли Элван Чалабий :„Валилардаги завқлар фано мақомига етишиши билан ғафлатдан узоқ ҳолда ҳар сония Ҳақни эслаш ва ҳушёр бўлиш билан биргаликда ўзлигини йўқотиш, ўзини тарк этиш ҳолатини Ошиқ Пошо шахсан бошдан кечирган[4]“- дейди. Ошиқ Пошо ички ва ташқи гўзаликка эга бўлгани, очиқ чеҳрали, яхши хулқли ва яхшилик улашишда тенги йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтган. Даврнинг энг закий олими бўлганлиги сабабли бутун қийинчиликларга у ечим топган[5].

Ошиқ Пошо ҳаёти ҳақида кўп маълумотлар етиб келмаган. У ҳақида ягона манба Ошиқ Пошонинг ўғли Элван Чалабийнинг „Манокиб-ул Қудсия фи Менасиб-ул Унсия“ асари, машҳур тазкирашчи Латифий ва Ошиқ Пошонинг шоҳ асари ҳисобланмиш „Ғарибнома“ асарлари ҳисобланади. Бу маълумотларда биз Ошиқ Пошо уч Салжуқ султони ва икки Усмоний султонлари даврида яшагани ҳақида маълумотлар топишимиз мумкин. Булар Салжуқий султонларидан: Ғиёсиддин ИИИ Кайҳусрав (1266-1284), Султон ИИ Масъуд (1284-1296, 1302-1310), Аловуддин ИИИ Кайкубод ва Усмоний султонлардан Усмонғозий ва Ўрҳонғозий даврларидир.

Шундай алғов-далғов давр бўлишига қарамай Ошиқ Пошо илмни мукаммал ўрганди. Устозлари унга илм сарчашмаларини бир-бир кўрсатиб бордилар. Булардан Сулаймон-у Туркманий тасаввуфдан илм ўргатган бўлса, қайнотаси Шайх Усмон унга дин ва бошқа тиллардан таълим берди. Ҳизр алайҳиссалом эса унга ғойиб илмидан таълим берди. Шу йўсинда Ошиқ Пошо ўз даврининг етук диний, сиёсий алломаларидан бирига айланди. Усмонғозийнинг номига хутба ўқилиб султонлиги эълон этилган тадбирда иштирок этди. Кейинчалик Киршеҳирни Усмонийлар тасарруфига ўтишида улкан дастак бўлди ва Киршеҳир бейи этиб тайинланди.[6]Бундан ташқари Мисрга элчи бўлиб жўнатилгани, Анадолунинг волийси Тимуртош Пошонинг вазири бўлгани айрим манбаларда учрайди.

Элван Чалабий маълумотига кўра Ошиқ Пошо Сафар ойининг 13-куни ҳижрий 733-йилида, милодий 1332-йилида 3-ноябрда 63 ёшида Киршеҳирда вафот этган. Шоҳасар ҳисобланган мақбараси Киршеҳирда жойлашган бўлиб, халқ томонидан зиёратгоҳга айлантирилган[7].


[1]Бурсали Меҳмед Таҳир; Аşıк Паşа, Тüрк дернеğи, И.сайı, İстанбул 1327, с.19.

[2]Метрол Тулум; Элван Чалабıʻнıн Менакıбüʻл Кудсийе Адлı Эсерин İкинcи Баскıсı Мüнасабетийле ИИИ, Тüрк Дüнясı Араşтıрмаларı, сайı 106, İстанбул 1997, с.3.

[3] Илми ладуний-ғойиб илми.

[4] ЭЛван Чалабийнинг „Ал манокиб-ул Қудсия фи Муносиб-ул Унсия“ асаридан жой олган 118 байтлик асаридан.

[5] Аҳи Энсиклопедияси 1-жилт, Анқара-2014.

[6] Энвер Беҳнан Şаполё; Кирşэҳир Бüйüклери, Сан матбаасı Анкара 1967, с. 14-15.

[7] Раҳбар Энсиклопедияси 1-жилд б.179. Истанбул-1992.

Мамаджонов Ш. Ошиқ Пошо ижодининг поэтик талқини („Ғарибнома“ асари асосида), Магистрлик диссертацияси. Тошкент Шарқшунослик университети / Тошкент — 2021.