Осогбо (2015)

Ошогбо — Нигериянинг жанубий-ғарбий қисмидаги шаҳар, Ошун дарёси бўйида. Аҳолиси 650 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Какао, мойли палма меваси, пахта, тамаки етиштириладиган қишлоқ хўжалиги раёнининг йирик маркази. Тамаки ва пахта тозалаш корхоналари бор. Шаҳарга 17-асрда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил