Осим ибн Собит (арабча: عاصم بن ثابت‎‎) – саҳоба, пайғамбар Муҳаммад Мадинага ҳижрат қилганидан кейин унга ёрдам берган ансорлардан.

Осим ибн Собит
арабча: عاصم بن ثابت‎‎
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Саҳоба

Умарнинг хотинларидан бири Умму Кулсум бинти Осимнинг отасининг исми Осим ибн Собит эди. Бироқ унинг айнан юқорида тилга олинган Осим ибн Собит билан бир шахс эканлиги аниқ эмас.

Бадр жанги

Осим ибн Собит Бадр жангида иштирок этган[1]. Бадр жангида Муҳаммаднинг тарафдорлари бўлганлар халифа Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Али, Ҳамза ибн Абдул Муттолиб, Мус'аб ибн Умайр, Зубайр ибн Аввом ва Аммор ибн Ясирлар эди. Мусулмонларнинг жангга бориш учун фақатгина етмишта туя ва иккита отлари бор эди, улар Бадрга ё пиёда юриб боришлари ёки ҳар бир туяга уч-тўрт киши миниб олишлари керак эди[2]. Кўплаб илк мусулмон манбаларида бу жангнинг у қадар жиддий бўлиши кутилмаган дея хабар берилади[3], шу сабабли бўлажак халифа Усмон ибн Аффон касал рафиқаси, Муҳаммаднинг қизи Руқайя бинти Муҳаммадга ғамхўрлик қилиш учун шу ерда қолади[4], шунингдек, саҳоба Салмон ал-Форсий ҳам жангга қўшила олмайди[5].

Уҳуд жанги

Бадр жангида мағлубиятга учраган қурайшликлар Уҳуд жангига қаттиқ қуролланиб чиқишади. Уларнинг қалбида Бадр жангидаги мағлубиятдан сўнг катта қайғу ва алам бор эди. Улар жангда иштирок этиш учун фақатгина эркаклар билан чекланиб қолмасдан, аёлларни ҳам ўзлари билан олиб чиқишади. Уҳудда иштирок этган аёллар орасида Амр ибн ал-Ос’нинг хотини Райта бинт Мунаббах, Абу Суфённинг хотини Утба бинт Хинд, Сулафа бинт Саад ўзининг уч ўғиллари Мусафиъ, Жалус, Килоблар ва эри Талха ва яна кўплаб бошқа аёллар бор эди. Улар жангда эркакларнинг руҳини кўтариб туришлари ва уларни қўллаб-қувватлаб туришлари керак эди. Уруш тугаб, мушриклар мусулмонлар устидан ғалаба қозонишгач, Қурайш аёллари жанг майдонига кириб, мусулмонларнинг жасадларига ёпишишди, уларнинг қорнини ёриб, кўзларини ўйиб, қулоқ-бурунларини кесиб олишди. Сулафа бинт Саад жанг майдонидан эри ва ўғилларини излай бошлади. Эри ва икки ўглининг қонга беланган жасадини топгач, қутурган ҳолда учинчи ўғли Жулусни қидира кетади ва уни жонталаш ҳолда Уҳуд тепалигидан топади. Жони узилай деб турган ўғлидан ким уни бу аҳволга солганини сўраганида, Жулус: „Мени ва акаларимни Осим ибн Собит шу ахволга солди“, дейди-ю, жон беради. Шундан кейин ғазаб отига минган ҳолда қасам ичади ва ким Осим ибн Собитнинг ўлигини ёки тиригини олиб келса, унга истаганича динор беришини ваъда қилди.

Вафоти

Уҳуд жангидан сўнг, Муҳаммад 6 нафар мусулмонларни уларга бошлиқ қилиб Осим ибн Собитни муҳим иш билан Маккага юборади. Улар Маккага яқинлашганларида Хузайил қабиласининг жангчилари мусулмонларни таниб қолади ва уларга қарши чиқишади. Агар таслим бўлсалар, уларга зарар етказмасликларини атишади. Осим ибн Зобит мушриклардан нажот тиламаслигини айтиб, жангга киради ва шаҳид бўлади. Аввалига мушриклар Осим ибн Собитни танишмайди, бироқ унинг жасадига яхшилаб қарагач, таниб қолишади ва Сулафа бинт Саад ваъда қилган катта бойлик илинжида унга ёпирилишади. Мушриклар унинг калласини олиш учун яқинлашганларида арилар тўдаси булутдай келиб, Осим ибн Собитнинг жасадини ўраб олади. Мушриклар тунда арилар тарқагандан сўнг жасадни олиб кетишга келишиб, узоқроқ жойда қоронғи тушишини кутиб туришади.

Кеч тушиши билан ҳамма ёқни қора булут қоплаб, қаттиқ момақалдироқ чақиб, кучли жала қуя бошлайди. Сув ҳамма ёқни ювиб кетади ва мусулмон Осим ибн Собитнинг жасадини мушрикларга қолишига йўл қўймай, номаълум томонга оқизиб кетади[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Wақиди, ал-Магҳази, эд. Марсден Жонес (Охфорд У.П, 1955), И: пп. 147-148 фф.
  2. ↑ Лингс, пп. 138–139
  3. ↑ „Саҳиҳ ал-Букҳари: Волуме 5, Боок 59, Нумбер 287“. Усc.эду. 2010-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 16-сентябр.
  4. ↑ „Саҳиҳ ал-Букҳари: Волуме 4, Боок 53, Нумбер 359“. Усc.эду. 2010-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 16-сентябр.
  5. ↑ „Wитнесс-пионеэр.орг“. Wитнесс-пионеэр.орг (2002-йил 16-сентябр). 2010-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-март.
  6. ↑ „Осим ибн Собит“. 2024-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-феврал, 2024-йил.