Osim ibn Umar
Осим ибн Умар ибн ал-Хаттоб (арабча: عَاصِم بْنُ عُمَرَ بْنُ الْخَطَّاب; тах. 628–689) – иккинчи Рошидун халифаси Умар ибн ал-Хаттоб[1] ва Жамила бинти Собитнинг ўғли, муҳаддис.
Осим ибн Умар | |
|---|---|
عاصم بن عمر | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | тахминан 628-йил |
| Вафоти |
тахминан 689-йил |
| Мадина | |
| Дини | Ислом |
| Фарзандлари |
|
| Ота-онаси |
|
| Эра | Ислом олтин даври |
| Танилган соҳаси | Тобеин ва ҳадис ровийларидан бири |
Ҳаёти
Осим ибн Умар Муҳаммаднинг саҳобаларидан бири, иккинчи Рошидун халифаси Умар ибн ал-Хаттобнинг ўғли бўлган. Онаси ҳам саҳобалардан эди.
Осимнинг отаси Умар Макканинг Бану Адий уруғидан бўлган[2]. Онаси Жамила Мадинадаги Бану Авс қабиласининг Амр ибн Авф уруғидан Собит ибн Абу ал-Афлоҳ ва Шомус бинти Абу Амирнинг қизи эди[3][4]. Унинг укаси Осим ибн Собит Бадр жангида иштирок этганлар орасида бўлган[5][6][7][8][9].
Жамила бинти Собит Мадинада биринчи бўлиб исломни қабул қилганлардан эди. У ва онаси 622-йилда Муҳаммадга бай’ат қилган биринчи ўн нафар аёллар қаторида бўлишган[10]. Асл исми Асия (итоациз) эканлигини эшитган Муҳаммад унинг исмини „Йўқ, сен Жамиласан“ (гўзал) дея ўзгартирган[11].
Орадан тахминан беш йил ўтиб, 627 ва 628-йилнинг май ойларида Жамила Умарга турмушга чиққан[12] ва Осим ибн Умарни дунёга келтирган[13][14][15][16][17].
Кейинчалик, Жамила Язид ибн Жарияга турмушга чиққан ва Абдураҳмон исмли ўғил кўрган[18][19].
Муҳаммад вафот этганида Осим тўрт ёшда, халифа Абу Бакр Сиддиқ вафот этганида эса олти-етти ёшда эди. Абу Бакрнинг вафотидан кейин (634) отаси Умар Рошидуннинг навбатдаги халифаси этиб тайинланган.
Муҳим воқеалар
Осимнинг отаси Умар 634-йилда халифаликка тайинланган. Умар даврида халифалик ҳудуди мисли кўрилмаган даражада кенгайиб, Сосонийлар ва Византия империясининг учдан икки қисмидан кўпроғини бошқарган[20]. Умар тарихдаги энг қудратли ва нуфузли мусулмон халифага айланган, аммо қудратининг энг юқори чўққисида, 644-йилда Абу Лу’луа Фируз исмли форс қули томонидан ўлдирилган. Унга суиқасд сабаблари аниқ эмас[21]. Отаси вафот этганида Осим ҳали жуда ёш бўлган.
Умарнинг вафотидан кейин мусулмонлар жамияти Рошидуннинг навбатдаги халифаси этиб Усмонни тайинлашган. Усмон халифаликни 644-йилдан 656-йилнинг 17-июнига қадар бошқарган. Усмондан кейин ҳокимият 656-йилда Рошидуннинг навбатдаги ва охирги халифаси Алига ўтган. Алининг ҳукмронлиги 661-йилга қадар давом этган. Алининг бевақт ўлимидан кейин ўғли Ҳасан ибн Али унинг ўрнига халифа этиб тайинланган, бироқ у Сурия ҳокими Муовия И нинг фойдасига тахтдан воз кечган ва келишув асосида фуқаролар урушини тўхтатган. Муовия И навбатдаги янги халифа сифатида тан олинган, бу эса Рошидун халифалигининг тугаши ва Умавийлар халифалигининг бошланиши эди. Кейинчалик, Муовия И нинг ўрнига унинг ўғли Язид И, ундан кейин Муовия ИИ, 684-йилга келиб эса Марвон И Муовия ИИ нинг бевақт ўлими сабаб халифаликка тайинланган.
Осим ибн Умар Умавийлар халифаси Абдулмалик ҳукмронлиги даврида, 689-йилда вафот этган.
Оиласи
Фарзандлари:
- Ҳафс ибн Осим биргина „Саҳиҳ ал-Бухорий“да ўн бир ҳадис ривоят қилган.
- Умар ибн Осим, унинг Умму Мискин бинти Умар исмли қизи бўлган. Умму Мискин бинти Умарнинг Абу Молик исмли озод қилинган бир қули бўлган[22].
- Умму Осим Лайло бинти Осим – Умавий халифаси Умар ИИ нинг онаси.
Манбалар
- ↑ ибн Са'д, Муḥаммад. Тҳе Мен оф Мадина. Та-Ҳа, 1997 — 6-бет. ИСБН 978-1-897940-90-7.
- ↑ „Умар Ибн Ал-Кҳаттаб : Ҳис Лифе анд Тимес, Волуме 1“. арчиве.орг.
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр, п. 204. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, пп. 7, 235, 236. Лондон/Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 362.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 235.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарик ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Фишбеин, М. (1997). Волуме 8: Тҳе Виcторй оф Ислам, п. 95. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарик ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Смитҳ, Г. Р. (1994). Волуме 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран, пп. 100-101. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Бут сеэ Букҳари 4:52:281 анд симилар традитионс, wҳере Асим ибн Тҳабит ис десcрибед ас тҳе „грандфатҳер“ оф Жамилаъс сон Асим. Аccординг то тҳе биограпҳиcал традитионс, тҳей шоулд ҳаве беэн унcле анд непҳеw.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 7.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 204.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 п. 95.
- ↑ Малик ибн Анас. Ал-Муwатта 37:6.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 204.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 236.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 п. 95.
- ↑ Табари/Смитҳ вол. 14 пп. 100-101.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 пп. 94-95.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 236.
- ↑ Ҳоурани (1991).
- ↑ Пеллат (2011).
- ↑ Саҳиҳ Букҳари „Аскинг пермиссион то энтер“. 2006-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 13-ноябр.
Адабиётлар
- Ҳоурани, Алберт. А Ҳисторй оф тҳе Араб Пеоплес. Фабер анд Фабер, 1991.
- Пеллат, Чарлес (2011). "Абū Лоʾлоʾа". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/абу-лолоа-а-персиан-славе-оф-могира-б.