Osipov isyoni
Осипов исёни - Туркистон АССР ҳарбий комиссари К. Осипов бошчилигида совет режимига қарши кўтарилган исён (1919-йил 18-21-январ). 1918-йил охирида К. Осипов бошчилигида советларга қарши фаолият кўрсатувчи Муваққат комитет тузилган. Осипов исёни 1919-йил 18-январда бошланган. 19-январга ўтар кечаси К. Осипов буйруғи билан Туркистон АССР МИ К раиси В. Вотин-сев, Туркистон АССР ХКС раиси В. Фигелский, CҲК (фавқулодда комиссия) раиси И. Фоменко, Тошкент Совети раиси Н. Шумилов ва бошқа комиссарлар отиб ташланган. Тошкент шаҳри деярли тўлиқ исёнчилар қўлига ўтган. Бироқ, тез орада коммунистлар Қўқон, Самарқанд, Перовскдан қизил аскар отрядларини чақириб, исённи бостиришган. Исёнчиларга қарши курашга сўл эсер Г. Колузаев раҳбарлик қилган. Бу ҳарбий можароларга Эски шаҳардаги маҳаллий аҳоли 1917-йил октабрда бўлгани сингари бефарқ қараган, чунки улар К. Осипов аслида ҳокимиятни эгаллаш учун интилаётганини, Туркистонда демократик республика ўрнатиш ҳақидаги унинг ваъдалари қуруқ сўз эканлигини тушунганлар. 21-январда исён тор-мор қилингач, К. Осипов кичикроқ отряд билан Фарғона водийсига (Мадаминбек ҳузурига) борган. У андижонлик Парпи қўрбоши (Парпибек) қароргоҳида ҳам бўлиб, Тошкентдан келтирган советларнинг пул босиш машинасида Қўқонқишлоқ (ҳозирги Пахтаобод)да унинг номидан пул чиқариб, халққа тарқатган. Сўнгра Бухоро амирлигига қочиб борган. 1920-йилда у хорижга ўтиб кетган (унинг Ҳиндистонда яшагани ҳақида айрим маълумотлар мавжуд).
| Осипов исёни | |
|---|---|
|
|
Совет режими Осипов исёнини бостириш баҳонасида совет тузумидан норози бўлган кўплаб кишиларни террор ва қатағон қилган. Партия ва совет идо-раларида тозалашлар ўтказилган.
Яна қ.
Адабиёт
- Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков националной независимости, Т., 2000.
Қаҳрамон Ражабов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |