Osiyo Jabbor
Осиё Жаббор (асл исми Фотима аз-Зуҳро Имолайин; арабча: فاطمة الزهراء إيمالاين; 1936-йил 30-июн — 2015-йил 6-феврал) — жазоирлик ёзувчи, таржимон ва кинорежиссёр. Асарларининг аксарияти аёллар дуч келадиган тўсиқлар ва муаммолар ҳақида бўлиб, феминистик қарашлари билан танилган.
| Ассиа Джебар | |
|---|---|
|
Джебар ин 1992 | |
| Асл исми | Фотима аз-Зуҳро Имолайин |
| Таваллуди | 30-июн 1936-йил |
| Вафоти |
6-феврал 2015-йил (78 ёшда) Париж, Франсия |
| Касби |
|
| Алма матер | Париж олий ўрта мактаби |
| Мукофотлари | |
| Имзоси | |
|
| |
Кўпинча аёллар адабиёти ҳаракати билан боғланади. Романлари Жазоир аёлларининг тарихий ва ижтимоий „насаб дарахти“ни яратишга қаратилган бўлиб, сиёсий қарашлари ҳам патриархатга, ҳам мустамлакачиликка кескин қарши бўлган[1]. Жаббор Шимолий Африканинг энг нуфузли ва таъсирли ёзувчиларидан бири ҳисобланади.
2005-йил 16-июнда Франсия Академияси аъзолигига сайланган ва бу шарафга сазовор бўлган Мағриб минтақасидан чиққан илк ёзувчи бўлган. Бутун ижодий фаолияти учун 1996-йилда „Неустадт“ халқаро адабиёт мукофотини олган. Кўпинча Адабиёт бўйича Нобел мукофотига эҳтимолий номзодлардан бири сифатида тилга олинган[2].
Ёшлиги
Фотима аз-Зуҳро Имолайин (ёки Жаббор) 1936-йил 30-июнда Жазоирнинг Черчелл шаҳрида Таҳар Ималҳайèне ва Баҳиа Саҳраоуи оиласида туғилган. Келиб чиқиши Ченоуа берберларига мансуб бўлган[3].
Жазоир яқинида Аïн Дефла вилоятидаги кичик денгиз порти бўлган Черчеллда вояга етган. Отаси Моузаïавилле бошланғич мактабида франсуз тилидан дарс берган ва Жаббор ҳам шу мактабда ўқиган. Кейинчалик Блида шаҳридаги хусусий Қур’он мактаб-интернатида таълим олган ва у ерда жуда кам сонли қизлардан бири бўлган.
Сўнг Жазоирдаги Блида лицейида ўқиган, бу ерда синфидаги ягона мусулмон ўқувчи бўлган[4]. 1955-йилда Қизлар олий педагогика мактабига қабул қилинган ва шу тариқа Франсиянинг энг нуфузли таълим муассасаларидан бирида ўқиган биринчи жазоирлик ва мусулмон аёлга айланган[5].
Ўқиши Жазоир уруши сабаб вақтинча тўхтаган, бироқ кейинчалик Тунисда таълимини давом эттирган[6].
Фаолияти
Осиё Жаббор 1957-йилда биринчи „Ла Соиф“ („Чанқоқлик“) романини нашр эттириш учун Осиё Жаббор тахаллусини танлаган. Кейинги йили „Лес Импатиэнц“ номли яна бир китоби чоп этилган. 1958-йилда Аҳмед Оулд-Роуïс билан турмуш қурган, бироқ бу никоҳ кейинчалик ажралиш билан якунланган.
Жаббор 1959—1962-йилларда Работ университетида, сўнгра Жазоир университетида дарс берган ва у ерда франсуз тили бўлими раҳбари этиб тайинланган[7][8].
1962-йилда Жазоирга қайтиб, „Лес Энфанц ду Ноувеау Монде“ романини нашр эттирган, 1967-йилда эса „Лес Алоуэттес Наïвес“ асари чоп этилган. 1965–1974-йиллар оралиғида Парижда яшаган, кейинчалик яна Жазоирга қайтган. 1980-йилда жазоирлик шоир Малик Аллула билан турмуш қурган. Улар Парижда яшаб, Жаббор Жазоир маданият марказида тадқиқот фаолияти билан шуғулланган[9].
1997-йилда Лоуисиана давлат университетида Франсуз ва франкофон тадқиқотлари маркази директори бўлган ва бу лавозимда 2001-йилгача ишлаган[10]. 1985-йилда „Л’Амоур, ла фантасиа“ (1993-йилда „Фантасиа: Ан Алгериан Cавалcаде“ номи билан инглиз тилига таржима қилинган) асарини нашр этган. Бу асарда тил масаласига бўлган икки хил муносабатини, ғарб таълимини олган жазоирлик, феминист, мусулмон зиёли сифатидаги ўзини англашини ҳамда жазоирлик аёллар номидан сўзловчи сифатидаги ролини муҳокама қилади[11].
2005-йилда Франсиянинг энг нуфузли адабий муассасаси — Франсия академияси аъзолигига сайланган. Бу ташкилот франсуз тилининг меросини ҳимоя қилиш билан шуғулланади ва унинг аъзолари умрбоқий сайланади. Жаббор ушбу академияга қабул қилинган биринчи шимолий африкалик ёзувчи ва ундаги бешинчи аёл бўлган[12][13]. Шунингдек, Неw Ёрк университетида франкофон адабиёти бўйича Силвер Чаир профессори сифатида фаолият юритган[8].
Жаббор араб дунёсида исломни ислоҳ қилиш тарафдори сифатида ҳам танилган бўлиб, айниқса аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш тарафдори сифатида овозини кўтарган.
Вафоти
Жаббор 2015-йил феврал ойида Франсиянинг Париж шаҳрида 78 ёшида вафот этган[7][14].
Мукофотлари
Хотираси
2017-йил 30-июн таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан Гоогле ёзувчига бағишлаб махсус Доодле чиқарган. Ушбу Доодле араб дунёсидаги барча мамлакатларда намойиш этилган[17].
2018-йилда Парижнинг 20-округида унинг номи билан аталган кутубхона очилган[18].
Асарлари
- Ла Соиф, 1957 (Энглиш: Тҳе Мисчиэф)
- Лес импатиэнц, 1958
- Лес Энфанц ду Ноувеау Монде, 1962 (Энглиш: Чилдрен оф тҳе Неw Wорлд: а новел, транс. Маржолижн Де Жагер: Неw Ёрк: Феминист Пресс ат тҳе Cитй Университй оф Неw Ёрк, 2005; ИСБН 9781558615113)
- Лес Алоуэттес наïвес, 1967
- Поèмес поур уне алгéриэ ҳеуреусе, 1969
- Роуге л'аубе
- Феммес д'Алгер данс леур аппартемент, 1980 (Энглиш: Wомен оф Алгиэрс ин Тҳеир Апартмент; Чарлоттесвилле: УП оф Виргиниа, 1999; ИСБН 9780813918808)
- Л'Амоур, ла фантасиа, 1985 (Энглиш: Фантасиа: Ан Алгериан Cавалcаде, транс. Доротҳй С. Блаир; Порцмоутҳ, Н.Ҳ., Ҳеинеманн, 1993 (репр. 2003), ИСБН 978-0435086213)
- Омбре султане 1987 (Энглиш: А Систер то Счеҳеразаде)
- Лоин де Мéдине, (Энглиш: Фар фром Медина)[19]
- Васте эст ла присон, 1995 (Энглиш: Со Васт тҳе Присон, транс. Бецй Wинг; Сйдней: Дуффй & Снеллгрове, 2002; ИСБН 9781876631383)
- Ле бланc де л'Алгéриэ, 1996 (Энглиш: Алгериан Wҳите)
- Оран, лангуэ морте, 1997 (Энглиш: Тҳе Тонгуэ'с Блоод Доэс Нот Рун Дрй: Алгериан Сториэс)
- Лес Нуиц де Страсбоург, 1997
- Ла фемме санс сéпултуре, 2002
- Ла диспаритион де ла лангуэ франçаисе, 2003
- Нулле парт данс ла маисон де мон пèре, 2008
кинода
Манбалар
- ↑ Ҳиддлестон, Жане. "Ассиа Джебар: Ин Диалогуэ wитҳ Феминисмс (ревиэw)". Френч Студиэс: А Қуартерлй Ревиэw 61 (2): 248–9. дои:10.1093/фс/кнм041.
- ↑ Алисон Флоод, "Ассиа Джебар, Алгериан новелист, диэс агед 78", Тҳе Гуардиан, 9 Фебруарй 2015.
- ↑ Cомбе, Доминиқуэ. Ассиа Джебар: литтéратуре эт трансмиссион (фр). Прессес Сорбонне Ноувелле, 2010 — 280-бет. ИСБН 9782878544879.
- ↑ 4,0 4,1 "Ассиа Джебар", Воиcес фром тҳе Гапс, Университй оф Миннесота. Ретриэвед 6 Оcтобер 2013.
- ↑ „Ассиа Джебар: Алгериа'с 'иммортал' литерарй ҳеро“. Ал Жазеэра (2017-йил 30-июн).
- ↑ C. Найлор, Пҳиллип. Ҳисториcал Диcтионарй оф Алгериа. Роwман & Литтлефиэлд, 7 Май 2015 — 210-бет. ИСБН 9780810879195.
- ↑ 7,0 7,1 „Ассиа Джебар | Алгериан wритер анд филммакер“ (2024-йил 27-феврал).
- ↑ 8,0 8,1 Чристопҳер Жоҳн Муррай. Энcйcлопедиа оф Модерн Френч Тҳоугҳт. Роутледге, 11 Жануарй 2013 — 181-бет. ИСБН 978-1-135-45564-4.
- ↑ Милдред П. Мортимер. Ассиа Джебар. CЕЛФАН Эдитионс, 1988 — 7-бет.
- ↑ „Ҳисторй оф тҳе Cентер | Cентер фор Френч анд Франcопҳоне Студиэс ат ЛСУ“. www.лсу.эду. Қаралди: 2023-йил 23-май.
- ↑ Гҳауссй, Соҳеила (1994). "А Степмотҳер Тонгуэ: "Феминине Wритинг" ин Ассиа Джебар'с Фантасиа: Ан Алгериан Cавалcаде". Wорлд Литературе Тодай 68 (3): 457–462. дои:10.2307/40150357. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_wорлд-литературе-тодай_суммер-1994_68_3/паге/456.
- ↑ МАÏА де ла БАУМЕ, "Ассиа Джебар, Новелист Wҳо Wроте Абоут Оппрессион оф Араб Wомен, Диэс ат 78", Тҳе Неw Ёрк Тимес, 13 Фебруарй 2015.
- ↑ Жеуне Африқуэ. Cидcом/Ле Гроупе Жеуне Африқуэ, 2006 — 16-бет.
- ↑ „Ассиа Джебар дécéдéэ : Перте д'уне интеллеcтуэлле мажеуре“. Эл Wатан (2015-йил 7-феврал). 2015-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-феврал. (франсузча)
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 Чикҳи, Беïда. Ассиа Джебар: ҳистоирес эт фантаисиэс (фр). ПУПС, 2007 — 186-бет. ИСБН 9782840505068.
- ↑ „1996 Неустадт Призе Лауреате – Ассиа Джебар“. Wорлд Литературе Тодай (2012-йил 28-март). Қаралди: 2018-йил 29-июн.
- ↑ „Ассиа Джебар'с 81ст Биртҳдай“ (2017-йил 30-июн). Қаралди: 2017-йил 27-декабр.
- ↑ „Ла библиотҳèқуэ Ассиа Джебар а оуверт сес портес“ (фр). Парис.фр (2018-йил 26-январ). Қаралди: 2025-йил 29-ноябр.
- ↑ ТҳрифтБоокс „Фар Фром Мадина боок бй Ассиа Джебар“ (эн). ТҳрифтБоокс. Қаралди: 2024-йил 27-апрел.