Осиё лайлаги[1] (лотинча: Эпҳиппиорҳйнчус асиатиcус) — лайлакдошлар туркумига мансуб сувга яқин қуш, эгар тумшуғли (Эпҳиппиорҳйнчус) уруғидаги икки турдаги лайлаклардан бири.

Осиё лайлаги
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Туркум: Лайлакдошлар
Оила: Лайлаклар
Уруғ: Эгар тумшуғли лайлак
Турлари: Осиё лайлаги
Халқаро илмий номи
Эпҳиппиорҳйнчус асиатиcус (Латҳам, 1790)
Ареал

Тавсиф

Осиё лайлаги танасининг узунлиги 130-150 сантиметрга, қанотлари 230 сантиметрга етади. Унинг боши, бўйни ва қанот патлари қора, қолган патлари оқ. Тумшуғи ҳам қора, узун оёқлари ёрқин қизил рангда. Қушларнинг жинсини кўз ранги билан ажратиш мумкин: урғочиларда улар сариқ, эркакларда жигарранг бўлади. Жўжалардаги патлар очиқ жигарранг, оёқларида эса тўқ жигарранг. Осиё лайлаги учиш пайтида узун бўйнини олдинга чўзади.

Осиё лайлаги иккита кичик турга эга:

  • Эпҳиппиорҳйнчус асиатиcус асиатиcус
  • Эпҳиппиорҳйнчус асиатиcус аустралис

Ареал

Осиё лайлаги жанубий ва жануби-шарқий Осиёда учрайдиган ягона лайлак тури. Ҳиндистоннинг жанубидан Ветнамгача тарқалган. Унинг яшаш жойининг жанубий чегараси шимолий Австралиядир.

Одатлар

Осиё лайлаги Осиё ва Австралиянинг тропик ҳудудларидаги ботқоқларда ва сув ҳавзалари қирғоқларида уя қуриб, тухум қўяди ва бу даврда улар кичик гуруҳларда яшайди. Урғочи лайлак айлана диаметри 2 метр бўлган уяда 3 тадан 5 тагача тухум қўяди. Ота-она лайлакларнинг иккаласи ҳам тухумни босиб ётади ва ва жўжалар чиқади. Бу қушлар балиқ, қурбақа, йирик ҳашаротлар, камдан-кам ҳолларда эса майда кемирувчилар, қушлар ва калтакесаклар билан озиқланади.

Бу тур Австралияда йўқолиб кетиш хавфи остида ҳисобланади (биринчи навбатда, сув муҳитининг ифлосланиши ва одамларнинг улар яшайдиган ҳудудларга кириб келиши туфайли).

Фотосурат

Манбалар

  1. ↑ Бёме Р. Л., Флинт В. Е. Пятиязычный словарь названий животных. Птицы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский / Под общ. ред. акад. В. Е. Соколова. — М.: Русский язык, РУССО, 1994. — С. 27. — 2030 экз. — ИСБН 5-200-00643-0.