Осло университети (норвегча Университетет и Осло, лотинча Университас Ослоэнсис) – Норвегияда 1811-йилда ташкил этилган биринчи университет. Осло университети Норвегиядаги энг қадимги университет бўлиб, мамлакатнинг етакчи университети ҳисобланади. Скандинавия мамлакатларидаги ва дунёдаги энг юқори рейтингга эга юзлаб университетлардан бири ҳисобланади[1]. Университетнинг асл неоклассик кампуси Осло марказида жойлашган ва у бино ҳозир ҳуқуқ факултети биносидир. Илоҳиёт, юриспруденсия, тиббиёт, тарих, фалсафа, математика, табиий фанлар, стоматология, ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таркибида бир қанча институт мавжуд. Кутубхонасида икки миллиондан ортиқ китоблар сақланади. Университетда ўттиз икки мингдан ортиқ талаба таълим олади ва мингдан ортиқ ўқитувчи ишлайди[2].

Осло Университети
Халқаро номи
Университй оф Осло
Тури Университет
Асос солинган санаси 1811
Ректори Геир Эллингсруд
Талабалари 32 000
Манзили
1072, Блиндерн 0316 Осло
Веб-сайти уио.но

Тарихи

Осло университети Дания ва Норвегия қироли Фредерик ВИ шарафига номланган ва ҳозирги номини 1939-йилда олган. Осло университети 1946-йилда Берген университети ташкил этилгунга қадар Норвегиядаги ягона университет эди. Унда тахминан 27,700 талаба бор ва 6,000 га яқин киши ишларди[3].

Муҳри

Осло университети муҳри Аполлон лира билан тасвирланган ва муҳр 1835-йилда яратилган. Муҳр бир неча марта қайта ишланиб, охирги марта 2009-йилда ишланган.

Юридик факултет

Манбалар

  1. ↑ „Инне пå топп 100 и рангеринг ав 21.000 университетер“. Кҳроно. Қаралди: 2024-йил 21-май.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Абоут Осло“ (эн-УС). Эуропеан Унион – Ҳеалтҳ Эдуcатион анд Манагемент (ЭУ–ҲЕМ). 2015-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.

Ҳаволалар