Osmanov Dilyaver
Османов Дилявер Ибраимович (қрим татарча: Dilâver Osmanov; 1959-йил 17-июл, Бекобод, Тошкент вилояти) – қрим татарларидан бўлган совет ва украин шоири ва публицист. „Йилдиз“ журнали бош муҳаррири (2009-йилдан). Татаристон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси(1993), Украина Журналистлар миллий уюшмаси ва Украина театр арбоблари миллий уюшмаси аъзоси. Татаристон Республикаси ва Қрим Автоном Республикасида хизмат кўрсатган артист. КИПУ ўқитувчиси. Тарих фанлари номзоди. Қрим-татар ва рус тилларида ижод қилади.
| Османов Дилявер Ибраимович | |
|---|---|
| Таваллуди |
1959-йил 17-июл |
| Касби | шоир, публистист, бош муҳаррир |
| Ижод қилган тиллари | қрим-татар, рус |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Османов Дилявер Ибраимович 1959-йил 17-июлда Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида оддий ишчи оиласида туғилган[1]. Миллати қрим-татар. Ёшлигидан ижод билан шуғулланган[2]. 1966-йилда у бошланғич мактабда ўқишни бошлаган, бир вақтнинг ўзида мусиқа мактабида ҳам таълим олган. 1979-йилда мактабни тугатгач, Қозон маданият университетига ўқишга кирган. Учинчи курсда эса Қозон консерваториясига ўқишга кирган ва уни 1985-йилда халқ чолғулари факултети бўйича тамомлаган[1][3].
1984-йилдан 1989-йилгача Қозондаги турли мусиқа муассасаларида ишлаган. 1993-йилда Татаристон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзосига айланган. 1989-йилда Қримга кўчиб ўтган[2].
1980-йилдан бошлаб матбуотда ёзув ва шеърларини чоп этиб келаган. Ижод наъмуналари Қрим татарларининг „Йилдиз“ журналида, Қозондаги „Идел“ ва „Казан утлари“ журналларида нашр этилган. Қримга кўчиб ўтгач, маҳаллий нашрларда чоп этилган. Унинг шеърияти ва журналистик материаллари мавзулари орасида Қрим-татар миллий ҳаракати ва Қрим-татарларнинг депортацияси ва Қрим-татар халқининг ҳуқуқларини тиклаш бор. Бундан ташқари, Осмонов Қозон „Татар-информ“ га Қрим татарларининг ҳаёти ҳақида материаллар тақдим этаган. Қрим-татар мусиқали драма театри учун песалар муаллифи ва таржимони ҳам бўлган.
1999-йилдан бошлаб Қрим муҳандислик-педагогика университетида ишлаган. Тарих фанлари номзоди бўлган[3].
Қрим-татар ёзувчилар уюшмаси котиби, НСЖУ президиуми аъзоси, Украина театр ходимлари миллий уюшмаси аъзоси бўлган. Котиб сифатида у Эшреф Шемй-Задеҳ мукофотини бериш комиссияси аъзоси ҳам бўлган. Депорт қилинган фуқаролар ишлари бўйича Республика миллий ишлар қўмитасининг Женгиз Дағжи асарларини нашр этиш бўйича таҳрир ҳай’ати аъзоси бўлган.
2009-йилдан „Йилдиз“ журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлай бошлаган[4].
Осмоновнинг ташаббуси билан Белогорск шаҳрида Бекир Чобанзоданинг ҳайкали ўрнига ёдгорлик тоши ўрнатилган ва Комсомолская кўчаси Чобанзода шарафига номланган.
Мукофотлари ва унвонлари
- Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган артист (2003)
- Қрим Автоном Республикасида хизмат кўрсатган артист (2010)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Әдипләр: Диләвәр Османов“ (ру). адиплар.белем.ру. 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-май.
- ↑ 2,0 2,1 „Дилявер Осман“ (ру). Оcабоокфорум 2017 (2017-йил 30-июн). 2021-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-май.
- ↑ 3,0 3,1 „Османов Длявер Ибрагимович“ (ру) (деадлинк). КИПУ. 2018-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-май.
- ↑ „Журнал «Йылдыз»“ (ру). медиаcентр.орг.ру (2017-йил 7-июл). 2022-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-май.