Осматузи, қанот осма — зийнат буюми; Хоразм аёлларининг бошга тақадиган тақинчоғи. Тиллақошдан Хоразм заргарлигига хос безаклари — панжарали қанотларининг айлана нақшгуллар билан тўлдириб безатилганлиги, узун шокилаларининг кўплиги, айниқса, қанотлар келиб туташадиган марказий шаклнинг ўзига хослиги ҳамда укпар, пар ўрнатиладиган найчаси борлиги билан фарқ қилади. Осматузи чакка тақинчоғи — яримтирноқ билан бирга ансамбл ҳосил қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил